Қирғизистонда коронавирусга яна 15 киши чалинди — жами 1365

388

Республика штабидан 23-майга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 15 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Уларнинг Бишкек шаҳрида ўн икки — тўққизи Санкт-Петербургдан келган фуқаро, Чуй, Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларида бир нафардан киши мазкур касалга чалинди. 

Шу билан Қирғизистонга коронавирус юқтириб олганларнинг сони 1365 кишига етди — 273 нафари тиббиёт ходими. Уларнинг ичидан ўн бемор вафот этиб 957 киши шифо топиб касалхонадан чиқарилди. 

Бишкек шаҳрида коронавирус кескин тарқалиб, бугунги кунда пойтахт касални юқтирганларнинг сони бўйича мамлакатда биринчи ўринда турибди — 378. Ўш вилоятида — 204, Ўш шаҳрида — 132, Жалолобод вилоятида — 156, Норин вилоятида — 242, Чуй вилоятида — 206, Баткен вилоятида — 28, Иссиқкўл вилоятида 14 киши касалга чалинди. 

Қирғизистон бўйича касалхоналарда 394 киши даволанмоқда — тўрт бемор жонлантириш бўлимида. 

COVID-19 лаборатория тасдиқланган касаллар билан алоқада бўлган томонларнинг сони — 6 632. Қирғизистон бўйича обсервацияда 2 090 киши ётибди. Охирги сутка ичида 2 245 таҳлил ўтказилди.