Мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг 70 фоизи шифо топди 

Иллюстратив сурат

Республика штабидан 23-майга келиб Қирғизистонда коронавирусдан яна 8 бемор шифо топганини билдиришди. Уларнинг орасида икки тиббиёт ходими бор. 

Тўрт киши Бишкек, икки киши Норин, бир нафардан бемор Ўш ва Жалолобод вилоятларида уйларига чиқарилди. 

Шу билан жами коронавирусдан тузалганларнинг сони 957 кишига етди. Бу касалга чалинганларнинг 70 фоизини тузади. Касалхоналарда 394 киши даволанмоқда — тўрт бемор жонлантириш бўлимида. Коронавирус юқтирган 14 киши вафот этган. 

Мамлкат бўйича COVID-19 ташҳиси билан тиббиёт ходимлари орасида – 273 ҳолат қайд этилди, уларнинг ичидан 226 тиббиёт ходими тузалиб чиққан.