Турмуш ўртоғи COVID-19га чалинганларнинг маълумотларини тарқатган милиционерга ҳайфсан берилди

463

COVID-19га чалинганларнинг шахсий маълумотларини тарқатган аёлнинг милиционер эрига ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиков маълум қилди.

“[Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракатланиш бўйича] бўлим етакчисига хизмат вазифаларини ижро қилишда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун ҳайфсан эълон қилинди. Иш ёпилди”, — деди Сидиков “Клооп”га берган интервьюсида.

Ўш ШИИБининг 10-бўлимида ишлаган ходимнинг хотини коронавирусга чалинганларнинг шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларда тарқатишга гумонланган.

Маълумотга кўра, 10-бўлимнинг ходимига коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган фуқароларни аниқлаш учун беморларнинг рўйхати берилган. Қонунга кўра, бу маълумотларни хизмат вақтидагина фойдаланиш керак.

Лекин ҳуқуқ тартибот органининг ходими яширин маълумотларни ташкил қилган рўйхатни хотинига кўрсатган. Кейинчалик унинг турмуш ўртоғи бу маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқата бошлаган.

22-майга келиб Ўш шаҳрида коронавирус инфекцияси юқтиришнинг 132 ҳолати қайд этилган. Қирғизистон бўйича жами 1350 ҳолат қайд этилиб, уларнинг 949 нафари шифо топиб чиққан. Мамлакат бўйича шу вақтга қадар COVID-19и бор 14 киши вафот этган.