Қирғизистоннинг иккинчи пойтахти Ўш шаҳридан фавқулодда ҳолат 11-майдан бошлаб олинди. Бундай режимда иккинчи пойтахт шаҳар 47 кун яшади Мазкур вақт ичида машиналарнинг харакати бир неча баробарга камайиб, жамоат жойларида ҳамда кўчаларда турғунлар деярлик кўрингани йўқ.
Энди эса ҳаёт тарзи аввалги оқимига қайта бошлади. Кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида ёш болаларнинг овози жаранглаб, шаҳар турғунлари паркда сайр қила бошлашди.
Кўчалар ва жамоат жойлари чиқиндилардан тозаланди. Шунга қарамай «Ош-Тазалык» ишхонасидан чиқиндиларнинг кўлами озайгани йўқ деб билдиришди. Буни турғунларнинг уйларидан чиққан чиқиндиларнинг кўпайгани билан асослашди.
Май ойидан бошлаб бир қатор тармоқнинг ишига рухсат берилганидан шаҳарга йўналганларнинг сони кўп бўлмоқда. Шу боис Ўшга кирувчи йўлларда машиналарнинг узун навбати пайдо бўлмоқда. Уни тартибга солиш учун санитар-карантин ҳамда кўчма постлар ишга кирди. Шаҳарга кираётган ҳар бир кишининг тегишли ҳужжатлари текширилиб, сабабсиз киришни истаганлар ортга қайтарилмоқда.
Кўчма постлар шаҳар ичидаги ҳаракатни чеклов учун ҳамда карантин талабларининг бажарилишини назоратга олмоқда. Бундан ташқари маҳаллий ҳукумат иши қайта тикланган ишхоналарга ҳам рейд ўтказмоқда. Санитар қоидаларни бажармаган ўнлаб ишхона ёпилишга мажбур бўлди.
Шаҳар турғунлари кўчага чиқишда маршрут листини тўлдиришлари лозим бўлмоқда. Ўш ШИИБидан бундай талаб ташқарида зарур иши йўқ юрганларни аниқлаш учун сақланиб қолганини билдиришди.
Шунингдек одамлар тиббий ниқоб тақиб, қўлқоп кийиши керак. Милиция хизматидан бу қоидага амалга қилмаганларга жарима солинишини огоҳлантиради.
Ўш шаҳрида 19-майга келиб 124 ҳолати қайд этилди. Унинг ичидан 116 бемор шифо топиб, 2 киши вафот этди.
Мэрия карантин боис антикризис режасини ишлаб чиқди. Ўш шаҳрининг бюджетига март ҳамда апрель ойларида 100 млн сомдан ортиқ маблағ тушгани йўқ. Шу боис бюджет шаҳар кенгашида қайтадан кўриладиган бўлди.
Суратларнинг муаллифи: Тойчубек Артик ўғли