UFC жангчиси Хабиб Нурмагомедов карантин талабларини сақлашга чақирди 

507

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

🤲

Публикация от Khabib Nurmagomedov (@khabib_nurmagomedov)

Курашнинг аралаш тури бўйича UFC ташкилотининг жангчиси Хабиб Нурмагомедов барча одамларни карантин талабларини сақлашга чақирди. 

У ўз мурожаатини инстаграмда эълон қилди. Нурмагомедов коронавирусни енгиб чиқиш учун барчани бирлашишга ҳамда тартибга риоя қилишга чақирди. 

«Касални биргаликдагина енга оламиз, илтимос, шифокорларнинг талабларини бажаринг», — деб билдирди Нурмагомедов мурожаатида. 

Шунингдек у мусулмонларни Рамазон ҳайт байрамини меҳмон кутмай ҳамда меҳмонга бормай уйда кутишга чақирди. 

«Менинг 20дан ортиқ қариндошим реанимацияда ётган. Кўплаган танишларим вафот этди. Катта ёшлиларни ўйланглар, шифокорларнинг талабларини сақлаб, уйда ўтириб, байрамда меҳмонга борманглар», — деб чақирди спортчи.

Бундан ташқари, жангчи COVID-19 юқтириб олган отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи ҳақида ҳам айтиб берди. Спортчининг отаси оғир аҳволда, унга коронавирус сабаб иккинчи марта юрагидан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.