Ҳуқуқ ҳимоячилари НТТ бўйича қонунга тузатишлар кўрилувчи кунни кўчиришни илтимос қилишди 

408

Нотижорат ташкилотларининг вакиллари 22-майга белгиланган «Нотижроий ташкилотлар ҳақида (НТТ)»ги қонунга тузатишларни киргизиш бўйича тингловларнинг санасини жилдириш илтимоси билан депутатларга мурожаат қилишди. 

Фуқаровий фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячилари тингловларни жилдиришни ФВ режими сабаб муҳокамага барча манфаатдор тарафлар, масалан ҳудудий ташкилотлар қатнаша олмай қолиш сабаби билан асослашди. 

«Вақтинча ва техник чекловлар сабаб, шунингдек қатнашувчиларнинг имкониятлари боис, кўплаган экспертларни, нодавлат сектор вакилларининг иштироки билан тўлақонли тингловларни ўтказиш ҳамда уларнинг эслатмаларини онлайн тартибда тинглаш мумкин эмас», — деб ёзган нотижорий ташкилотларнинг вакиллари. 

Шунингдек улар парламентни тингловларни тайинлашда регламентни бузган деб айблашмоқда — «тармоқ қўмитаси тингловларни ҳужжатни муаллифинигина таклифи билан эълон қилиши керак».

Мурожаатнинг остига нодавлат бўлган 70 ташкилот қўл қўйган. 

«Гражданское участие» ташкилотининг лидери Эркина Убишева «Клооп»га парламентга тузатишларнинг муҳокамасига телефон орқали рўйхатдан ўта олмай қолганини айтиб берди. 

Депутатлар бунга қадар карантинни сақлаш учун қонун лойиҳасига тузатишларни онлайн режимида муҳокама қилишни тавсия қилган. Аммо фуқаровий фаоллар тингловлар ўз вақтида бўлмагани учун бу таклифни танқил қилишган. 

Бактибек Райимкулов бош бўлган Ижтимоий масалалар бўйича қўмита НТТлар молия булоқлари бўйича қўшимча ҳисобот беришга мажбурий бўлган қонун лойиҳасини чиқарган. 

Фуқаровий жамият вакилларининг танқидига ҳамда уларнинг қонун лойиҳасини чақиртириб олиш бўйича талабларига қарамай, уни 4-мартда биринчи ўқишда мақуллаб, тинглов жараёнини давом эттираверишган.