Чуйдаги колониянинг яна уч ходимидан коронавирус аниқланди

428

Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғида жойлашган №27 колониясининг яна уч ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 20-майда билдирди.

“[Бунга қадар коронавирусга чалинган] тўрт ходимнинг контакларининг барини текширганда чиққан. [...] Даволанишга жўнатилиб, назоратга олинган. Алоқада бўлганларнинг бари текширилиб, эпидемиологик текширувлар давом этмоқда”, — деди Усонбаев.

Буyга қадар 17-майда №27 колониянинг тўрт ходимида COVID-19 аниқланган. Ҳозирда улар Бишкекдаги юқумли касалликлар бўлимида даволанмоқда.

Бундан ташқари Бишкекдаги ТИЗО-1 ҳамда бир неча колониянинг ходимлари, ишчилар госпитали ва поликлиникасидаги 18 шифокор текширилган. Жами бўлиб 543 ходимнинг таҳлиллари тадқиқотдан ўтган. Барида ПЦР-таҳлиллари терс натижа кўрсатган.