Республика штаби маълум қилишича, Норин вилоятида янги туққан саккиз аёлда ва бир шифокорда коронавирус аниқланди. Ҳозирда улар Норин вилоят касалхонасида даволанмоқда, уларнинг аҳволи қаноатланарли.
Штабнинг маълумоти бўйича, 14-майда ўтган брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилган вируси бор қолган олти киши улар билан алоқада бўлган қариндошлари.
Бугунги кунда Норин вилоят касалхонасининг тиббиёт ходими орасида коронавирус юқтириб олишнинг 11 ҳолати маълум. Улар туғруқ бўлимида ишлаган, ҳозир у ерда янги туққан саккиз аёл, уларнинг болалари ҳамда хомиладор етти нафар аёл ётибди.
Штабдан бўлимда дезинфекция ишлари олдиндан ўтказилгани билдирилди.
Бир ёшгача бўлган чақалоқлар ҳам коронавирусга чалиниши мумкин. Улар буни инфекция билинмай ўтаётган оила аъзоларидан юқтириб олиш хавфи бор.
Қирғизистонда чақалоқлар орасида COVID-19ни юқтиришнинг 12 ҳолати қайд этилган.
14-майга келиб, Норин вилоятида коронавирусга чалинишнинг 152 ҳолати аниқланган. Аҳоли сонининг 100 минг кишига бўлиб қраганда, Қирғизистоннинг мазкур вилоятида одамлар касалга кўпроқ чалинади.
Республика бўйича коронавирус юқтиришнинг 1082 ҳолати қайд этилган. Уларнинг ичидан 248 нафари тиббиёт ходимлари.