Ҳукуматнинг Ўшдаги вакили Рамазон ҳайити муносабати билан исрофгарчиликка йўл бермасликка чақирди 

357

Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилкибаев Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларни тўпланмасликка ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка чақирди. Бу ҳақда Республика штабидан хабар қилинди. 

«Яқинда Рамазон ҳайити муносабати билан қуръон ўқитиш, йиллик ўтказиш маросимлари бўлиши мумкин. Кўп одамларнинг тўпланишини уюштирмасликка ва ҳудуддан-ҳудудга қатнамай туришни, шунингдек 2-3 от сўйиб, исрофли чиқимларга йўл бермаслигингизни илтимос қиламан», — деб билдирган у.

Шунингдек Жилкибаев унинг ўрнига турғунларни ўзларининг соғлиқларини тиклаб, уй шароитини яхшилашга ва фарзандларининг таълимига хисса қўшишни таклиф қилди. 

Муфтиятнинг маълумотига кўра, ҳозирча Рамазон ҳайитининг аниқ куни белгилангани йўқ. Муфтий Максатбек Токтомушев эса мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунча фуқароларни Рамазон ойида ифторликларни уюштирмаслик, таровиҳ намозларини уйда ўқишни тавсия қилган. 

Қирғизистонда COVID-19 илк марта 18-мартда Жалолобод вилояти  Сузоқ туманининг уч турғунидан аниқланган. Улар 12-март куни умрадан қайтиб келгани маълум бўлган. 

14-майга келиб эса касални юқтирган фуқароларнинг сони 1082га етти — уларнинг 735 нафари тузалиб, ўн иккиси вафот этди.