Қирғизистонда коронавирусдан яна икки бемор вафот этди.  COVID-19дан вафот этганлар сони 14 нафарга етди

343

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 15-майдаги брифингда коронавирусдан яна икки бемор вафот этганини билдирди. Улардан бири Норин шаҳрида даволанаётган — 84 ёшли аёл. Иккинчиси Бишкекдаги республика клиник юқумли касалликлар шифхонасида даволанаётган — 55 ёшдаги эркак.

Усонбаевнинг айтишича, 84 ёшдаги аёл апрель ойидан бери бошқа касалдан даволаниб келган. 14-майда эски касали қўзию касалхонага мурожаат қилганда, жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. 

«Бемор ўша ерда вафот этган. Ундан сўнгра таҳлил олганда коронавирус тасдиқланди», — деди вазирнинг ўринбосари. 

55 ёшдаги фуқаро ҳам 28-апрелда касалхонага ётқизилган. Оғир аҳволда бўлгани учун касалхонанинг жонлантириш бўлимига тушган. Усонбаев мазкур беморда ҳам бошқа касалликлар бор бўлганини таъкидлади. 

Май ойиннг бошида коронавирусга чалинган икки бемор вафот этган. Уларнинг бири №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси бўлган, иккинчиси 69 ёшдаги Жалолобод вилоятининг турғуни. Иккиси ҳам аёл киши. 

Қирғизистонда 15-майга келиб коронавируснинг умумий 1111 ҳолати қайд этилди. COVID-19 юқтирган умумий 14 киши вафот этиб, 745 бемор шифо топди. 

15-майга келиб касалхоналарда 353 киши ётибди — уларнинг уч нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида.