Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1111га етди — янги 29 ҳолат қайд этилди

331

Қирғизистонда 15-майга ккелиб коронавируснинг янги 29 ҳолати қайд этилди. COVID-19нинг энг кўп ҳолати Норин вилоятида қайд этилди — 11. Бишкек шаҳрида 6, Чуй вилояти ва Ўш шаҳрида тўрт нафардан, Жалолобод вилоятида икки, Ўш ва Иссиқкўл вилоятларида бир нафардан коронавирус қайд этилди. 

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1111га етди — унинг 248 нафари тиббиёт ходими. Ўпка касалидан жами 745 киши шифо топиб, ўн тўрт бемор вафот этди. 

Бишкек шаҳрида коронавирус кескин тарқалиб, бугунги кунда пойтахт касални юқтирганларнинг сони бўйича мамлакатда биринчи ўринда туради  — 302 ҳолат. Ўш вилоятида — 182, Ўш шаҳрида — 118, Жалолобод вилоятида — 153,. Норин вилоятида — 163, Чуй вилоятида — 156, Баткен вилоятида — 24, Иссиқкўл вилоятида  13 киши касалга чалинди. 

Ҳозирда касалхоналарда 353 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан беш бемор оғир аҳволда — уч нафари жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияга 1532 киши олинди. 

Коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 5180ни ташкил қилди. Охирги сутка ичида ўтгазилган таҳлиларнинг сони — 2010.