Жаҳон банки Ўшга 60 млн доллар ажратмоқчи. Унинг ярми туризмни ривожлантиришга сарфланади

319

Бутун жаҳон банки Ўш вилоятига 60 млн АҚШ долларини ажратиб бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг мухтор вакили Узарбек Жилкибаев 14-майдаги брифингда хабар қилди.

Ажратилувчи маблағнинг 30 миллиони вилоятдаги туризм тармоғини ривожлантиришга сарфланади — йўл қуришга, тоза сув билан таъминлаш ҳамда маданий тадбирлар.

“Вирусни енгиб чиқсак, биз ички ва ташқи туризмни ривожлантириб, хорижий меҳмонларга ҳамда қирғизистонликларга яхши шароит тузишга бор ҳаракатимизни сарфлаймиз. [...] “Сиёсатчи эмас, саёҳатчи бўлайлик“ деган шиор билан ишлаяпмиз”, — деди Жилкибаев.

2018 йилнинг статистикасига кўра, туризм сферасидаги ишхоналарнинг деярлик 17,3 фоизи Ўш вилоятида жойлашган — бу мамлакат бўйича иккинчи кўрсаткич. Мазкур жиҳатда энг кўп ишхоналар Бишкек шаҳрида жойлашган — 18%.

Миллий статистика қўмитасининг маълумоти бўйича, 2019 йили Қирғизистонга 1 млн 779 минг турист келган — бу 2018 йили келган сайёҳларнинг сонига нисбатан деярлик 400 мингга кўпроқ. Уларнинг 810 минги уюштирилган сектор, бошқача айтганда олдиндан путёвка ёки туристик тур орқали келган.

Статкомитет хабар қилишича, ўтган йили мамлакатга хорижий фуқароларнинг келиб кетишидан 613,1 млн АҚШ доллар даромад тушган — бу 2018 йилга нисбатан 160 миллион долларга кўпроқ.