Ҳарбий ходимларни обсервацияга олиш учун дала госпитали очилди 

368

Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати Қуролли кучларнинг «Ала-Тоо» машғулот ерида ҳарбий-дала госпитали очилганини билдирди.

Қўмитанинг маълуомтига кўра, госпиталь 76 кўйка ўринга мослаштирилиб, замонавий тиббий ускуна, техника, жумладан сунъий нафас олдириш аппаратлари билан жиҳозланган. 

«Бугун госпиталдаги обсеврацияда бунга қадар блокпстларда хизмат ўташга жалб қилинган Қуролли кучларнинг шахсий таркиби жойлаштирилган. Баридан ПЧР таҳлили олинган. Ҳарбий ходимлар 14 кун давомида аскар шифокорларининг назоратида бўлиб, барча тегишли ёрдам ерида кўрсатиб турилади», — деб билдиришди муассасадан.

Муассаса госпитал ҳудудида барча санитар гигиена талаблари сақланаётганини, аскар ходимларига тиббиё ниқоблар ҳамда шахсий ҳимоя воситалари берилганини хабар қилди. Бундан ташқари, уч маҳал иссиқ таом бериш уюштирилиб, ювиниш жойи тайёрланган. 

Бунга қадар ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев коронавирусга қарши харакатланишга жалб қилинган аскар ва ИИВ ходимларига барча тегишли компенсациялар тўлаб берилишини билдирган.