Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11-майга келиб мамлакатда коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилганини билдирди.
Бишкек шаҳрида — 6, Ўш, Норин ҳамда Иссиқкўл вилоятларида икки нафардан, Чуй ва Баткен вилоятларида бир нафардан кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 1016 нафарга етди — уларнинг 235 нафари тиббиёт ходим. Ўпка касалидан жами 688 киши шифо топиб, ўн икки бемор вафот этди — уларнинг ичида бир тиббиёт ходими ҳам бор.