Қирғизистонда COVID-19 юқтириб олган тиббиёт ходимларининг сони 235 нафарга етди

335

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган сутка ичида Бишкек шаҳрида яна уч нафар тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Шу билан COVID-19 юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 235 нафарга етди.  

Охирги кеча-кундузда 5 нафар тиббиёт ходими шифохонадан чиқарилди. Шифо топган тиббиёт ходимларининг умумий сони 180 нафарга етди. 

Шифокорларга компенсация тўлаш учун 50 миллион сом ажратилган. Ҳукумат уларга иш вақтида инфекция юқтириб олгани учун 200 минг, вафот этган тиббиёт ходимига эса миллион сом товон пули тўлаб бермоқчи. Аммо бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси коронавирус юқтириш ҳолатини синчиклаб ўрганиб чиқади. 

Ҳукуматнинг фикрича, айрим тиббиёт ходимлари касални иш вақтидан ташқарида юқтириб олган бўлиши эҳтимол. 

Шифокорларнинг ўзи эса шахсий ҳимоя воситаларининг етарли эмаслигидан шикоят қилиб келмоқда.