Коронавирус юқтирган яна 21 бемор шифо топиб касалхонадан чиқарилди

394
Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўтган кеча-кундуз ичида коронавирусдан яна 21 бемор шифо топиб касалхонадан чиқарилди. Бу ҳақда Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 29-апрелдаги брифингда билдирди.

Ўпка касалидан тузалганларнинг ичидан энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд этилди  — 9. Норин вилоятида беш, Ўш вилоятида бир, Ўш шаҳрида ва Жалолобод вилоятида уч нафардан бемор касалхонадан чиқарилди.

Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан шифо топганларнинг сони 437 кишига етди.

29-апрелга келиб Қирғизистонда COVID-19нинг умумий 729 ҳолати қайд этилди. Касалхоналарда 284 киши қолмоқда — уларнинг тўрт нафари жонлантириш бўлимига ўтказилган. Коронавирус юқтирган саккиз киши эса вафот этди.