Коронавирус яна олти тиббиёт ходимида аниқланди  — жами 191 ҳолат қайд этилди

337
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Республика штаби 29-апрелга келиб яна 6 тиббиёт ходими коронавирусни юқтириб олганини хабар қилди. Уларнинг ичидан Бишкекда икки, Норин вилоятида – уч ҳамда Ўш вилоятида бир ҳолат қайд этилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 191 нафарга етди — уларнинг деярлик 30 фоизи шифокор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шификорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходимлари коронавирусни иш вақтида юқтириб олган бўлса унга 200 минг сом компенсация кўзда тутилган. Агарда тиббиёт ходими COVID-19дан вафот этса унинг оиласига 1 млн сом компенсация олади.

Қирғизистонда 29-апрелга келиб коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 729 кишини ташкил қилди. Уларнинг ичидан 437 киши касалдан шифо топиб, саккиз нафари вафот этди. Мамлакат бўйича обсервацияда минг киши ётибди.