Қирғизистонда COVID-19ни юқтирганларнинг сони 729 кишига етди — янги 21 ҳолат қайд этилди

446
Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 29-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 21 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг олти нафари тиббиёт ходимлари.

Ўпка касалига Бишкекда ўн уч, Норин вилоятида олти, Ўш ва Баткен вилоятларида бир нафардан одам чалинди. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 729га етди — унинг 191 нафари тиббиёт ходимлари.

Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 113, Ўш вилоятида – 161, Ўш шаҳрида – 110, Чуй вилоятида – 52, Бишкек шаҳрида – 180, Баткен вилоятида – 9, Норин вилоятида – 94, Иссиқкўл вилоятида – 10.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 3009ни ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назоратга олинган.

Юқумли касалликдан саккиз киши вафот этиб 437 бемор шифо топди. Касалхоналарда бугунги кунда 284 киши даволанмоқда — уларнинг ўн нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига тўрт бемор ўтказилган. Жами бўлиб мамлакат бўйича обсервацияда минг киши ётибди.

Шунингдек 29 апрелгача қадар умумий 50 775 кишидан таҳлил олинган. Ўтган кеча-кундузда 1995 таҳлилларнинг натижаси чиқди.