Бишкекнинг марказий қисмида жойлашган №3 Оилавий тиббиёт марказининг (ОТМ) тўққиз шифокорида COVID-19 аниқланган. Поликлиника дезинфекцияланган, бироқ ҳозирча у карантинга ёпилгани йўқ.
Бишкек мэриясининг соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Бактигул Исмаилова ҳозирда шифокорларнинг коронавирусга чалинишининг вазиятлари аниқланмоқда деб “Клооп”га билдирди.
“Ҳозирги вақтда эпидемиологик суриштирув ўтказилмоқда, унинг натижасида шифокорлар вирусни қандай қилиб юқтириб олгани маълум бўлади”, — деб айтиб берди Исмаилова.
Унинг айтишича, инфекцияга чалинган шифокорлар бригаданинг таркибида ишламаган, аниқроғи, коронавируси бор одамлар билан алоқада бўлмаган.
Беморларнинг хавфсизлиги учун улар №7 ОТМга ўтказилган. Поликлиникада бухгалтерия ва администрациягина ишламоқда.
Унинг айтишича, дезинфекция юргизилгандан кейин, махсус тузилган комиссия ОТМнинг карантинга ёпиш кераклигини ҳал қилади.
“Марказ тўлиғи билан санэпидназоратнинг ходимлари тарафидан тозаланди, алоқада бўлганларнинг [юқтирган шифокорларнинг] атрофидагилар аниқланди — улар уй карантинида. Охирги қарорни чиқариб, хулосани бериш учун Санэпидемназоратнинг бош шифокори бўлиб, ҳокимият ва Шаҳар соғлиқни сақлаш ташкилоти қўшилган комиссия тузилди. Шунга қарамай марказ ишлашга тайёр”, — деди у.
Коронавирусга чалинган шифокорлар
Бишкекда поликлиникаларнинг шифокорлари орасида коронавирус юқтириб олган ҳолатлар бунгача ҳам бўлган — Бишкекнинг шимол-ғарбидаги №7 ОТМда саккиз мутахассис вирусга чалинган, бундан ташқари, уч шифокорни оилаларининг 11 аъзоси ҳам инфекция юқтириб олган.
№13 ОТМда шифокорларнинг бири коронавирусга гумон қилинган — у юқтирганлар билан алоқада бўлган. Шундан кейин поликлиника карантинга ёпилган.
28-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирусга чалинган шифокорларнинг сони 185 нафарга етди. Уларнинг орасида шифокорларгина эмас, касалхона ва поликлиникаларнинг катта ҳамда кичик тиб ходимлари, санэпидемиологлар ҳам бор. Мамлакатда жами бўлиб вирусга чалинганлар сони 708 кишига етди.
Қирғизистонда коронавируснинг пандемияси бошлангандан бери шифокорлар шахсий ҳимоя воситаларининг етарсизлигини айтиб шикоят қилишган. Шифокорларга босим кўрсатилиб, уларни кечирим сўрашга мажбур қилган. Уларнинг орасида коронавирус юқтирганларнинг сони кескин ўсиб кетгандан кейин шифокорларнинг талабга лойиқ ҳимояланмаётгани масаласи парламентда ҳимоя қилинган.
Коронавирусни иш вақтида юқтириб олган шифокорларга компенсация кўзда тутилган. Бироқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги компенсацияни тўлаб беришдан аввал шифокорлар вирусни қайдан юқтириб олганини ҳамда улар қоидаларни сақлаб-сақламаганини текширади.