Қирғизистонда аёлларни, ногиронларни, ЛГБТИни ва этник озчиликларни камситишлар кенг тарқалган — Amnesty Internationalнинг баёноти

445

Amnesty International халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистондаги инсон ҳақларининг вазияти бўйича йиллик баёнотини эълон қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнотида кўрсатилишича, Қирғизистонда инсон ҳақлари тармоғидаги энг асосий муаммолар — бу аёлларни, ногиронларни, ЛГБТИни, этник озчиликларни камситиш. Бундан ташқари, милициянинг қийноқлари бўйича муаммо ҳам долзарблигича қолмоқда.

Аёлларга нисбатан зўравонлик

Amnesty International эрта ва мажбурлаб никоҳ қурдириш, шунингдек қиз олиб қочиш бугунги кунгача бартараф қилинмаётганини билдиради.

Улар Қирғизистоннинг Миллий статистика қўмитасига таяниб билдиришича, 15-19 ёшдаги ҳар бир ўн биринчи қиз эридан ажрашган. Шунингдек, ЮНИСЕФнинг маълумоти бўйича 24 ёшгача бўлган қизларнинг 13 фоизини турмушга чиқишга мажбур қилишган.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг биринчи ярмида милиция қиз олиб қочиш факти бўйича 118 жиноят ишини қўзғаган. Бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан ўсган.

Айни вақтда қиз олиб қочиш учун кучайтирилган жазо кучга кирган. Энди бу жиноят учун 10 йилгача озодликдан ажратиш ҳамда 3 минг сом миқдорида жаримага тортиш чораси кўзда тутилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистонда милиция оиладаги зўравонликка реакция қилмайди деб ҳисоблайди. Ташкилот Ўшнинг Айзат Чиртекова номли турғуни дуч келган воқеани мисол келтиради. У турмуш ўртоғининг зўравонлиги сабаб 2018 йилнинг август ойида етти ойлик чақалоғи билан тўртинчи қаватдан ўзини ташлаб юборган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ҳимоя ордени бермаган ва жиноят ишини қўзғамаган. Ҳуқуқ тартибот органлари ҳимоя ордени бермаган ва жиноят ишини қўзғамаган. Бу воқеага қадар бир ой аввал, турмуш ўртоғи уни қаттиқ калтаклаб, бўғишга ҳаракат қилиб, велосипед билан ургандан кейин у Ўшдаги уйидан кетиб қолган.

“Айзат Чиртековага бола ўлдиришга ҳаракат қилиш учун жиноят иши қўзғалганига қарамай ҳуқуқ тартибот органлари унинг турмуш ўртоғи тарафдан бўлаётган зўравонлик ҳақидаги билдирувларни ўрганишни бошламаган. Мартда Ўш прокуратураси унинг турмуш ўртоғига нисбатан жиноят ишини қўзғашдан қайта бош тортди. Декабрда у одам ўлдиришга ҳаракат қилиш учун 11 йилга кесилди”, — деб айтилади баёнотда.

Ногирон одамларнинг ҳуқуқи

Ногирон шахсларнинг ҳақлари ҳақидаги конвенция ратификацияланганига қарамай Қирғизистонда улар ҳалигача жамиятга интеграция бўлгани йўқ. Мактаб, давлат идоралари, касалхона ва транспорт каби жамоат жойларида ногиронлар учун инфраструктура ҳалигача мавжуд эмас.

Amnesty Internationalнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда психиатрия ёрдами аввалгидек “тор ҳамда эскирган биотиббий ёрдам” орқали кўрсатилади.

Фуқаролик кодексда фуқарони, агар у “ўзининг руҳий касали сабаб ўз ҳаракатларининг маъносини тушунмаса ёки ўз-ўзини бошқара олмаса” уни ҳаракатга яроқсиз деб топиб, унга ғамхўр тайинлашга имкон берувчи меъёр бор. Мазкур қонун олдида тенгликни кафолатловчи Ногирон инсонларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги конвенциясини бузиш.

“Amnesty Internationalнинг вакиллари Тўқмоқдаги эркак кишиларнинг психоневрология уйи интернатига боришганда уларга 2017 йили бир куннинг ичида 67 бемор ҳаракатга яроқсиз деб топилганини айтишган”, — деб ёзилган ҳисоботда.

Лесбиянка, гей, биссексуал ва трансгендер одамлар ва интерсекснинг ҳақлари

“Қирғизистон конституцияси фуқароларни турли белгилар бўйича камситишдан ҳимоя қилади, аммо жинсий ориентация ва гендер тенглиги бошқа белгиларнинг орасида тўғридан-тўғри айтилмайди. Бошқа бир қонун актларининг бирида ҳам жинсий ориентация ҳамда гендер тенглик сабаби бўйича камситиш тўғридан-тўғри эслатилмаган”, — деб билдиради ташкилот.

Шу сабабли Amnesty International 2019 йилнинг 1-майида феминистик ҳамда “8/365” ЛГБТИ ҳаракати тарафидан уюштирилган кичик байрам тадбирини мисол қатори келтиради. Ўша куни мазкур тадбир “20дан ортиқ ёш йигитлар, унинг ичида бир неча таниқлик миллатчилар” тарафидан тўхтатиб қўйилган.

“У ерда юрган милиция ходимлари аралашмай қўйган. Воқеадан кейин “8/365” ҳаракатидаги тадбир уюштирувчилари ҳужум қилганларнинг устидан милицияга ариза ёзишган, аммо [2019-йилнинг] сўнгига келиб суриштирув охирига чиқарилгани йўқ”, — деб таъкидланган баёнотда.

Қийноқ ва бошқа шафқатсиз муносабат турлари

Amnesty International билдиришича, нотижорий ташкилотлар ҳамон қийноқлар ва яна бошқа бешафқат муносабатлар ҳақида, жумладан этносга алоқадор боғлиқ баёнотларни ҳам олмоқда.

“[2019 йилнинг] 20-ноябрида Ўш шаҳрининг Ақ-Бура милиция бўлимининг ходимлари этник ўзбекни қўлга олиб, икки мобил телефонни ўғирлашни тан олдириш учун калтаклашган деб айтилади”, — деб воқеани мисол келтиради ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти.

Унинг маълумоти бўйича, у милиция ходими автомобилни тўсиб, уни бесабаб кетказмай ушлаб туриб олган вақтда “Позитивный диалог” ҳуқуқ тартибот ташкилотининг адвокати билан кетаётган эди. Шундан кейин милициянинг яна икки ходими келиб, унга қирғиз тилида ёзилган ҳужжатларни кўрсатган. У ҳужжатни тушунмаган ва адвокатнинг унга ҳақларини тушунтириб бериш ҳаракатига имкон беришмаган.

Кейинчалик адвокат калтакланган одамни топиб, шундан кейин унинг олган жароҳатларини тиббий жиҳатдан расмийлаштириш учун у касалхонага олиб борилган.

“Шифокор уни калтаклаган ходимларсиз, ёлғиз кўришга рози бўлган, аммо олган жароҳатлари ҳақида маълумотнома беришдан бош тортган, буни эса Истанбул протоколи талаб қилади. Эркак киши ўзига нисбатан қийноқ бўлгани ҳақида ариза ёзган”, — деб билдиради Amnesty International.

Виждон маҳкуми

“Қирғизистонда бугунги кунга қадар 2010 йилнинг июнидаги (Ўш воқеаси) миллатлараро низо вақтида ва шундан кейин бўлган инсон ҳақларининг бузилиши тўлиқ ва холис текширилмаган”, — деб айтилади ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг баённомасида.

Amnesty International шундан кейин юз берган жиноий таъқиб асосан ўзбекларга тегишли бўлганини таъкидлайди.

“Этника ўзбек ва ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров умрбод озодликдан ажратиш жазосини ўташда давом этмоқда, бу ҳукм унга 2010 йилдаги воқеалар вақтида милиция ходимини ўлдириш деб тўқилган айб бўйича чиққан”, — деб ёзади ташкилот.

Баёнотга кўра, Асқаров янги кучига кирган Жазо кодексига қарамай умрбод озодликдан ажратишга боғлиқ жазо муддатини ўташни давом эттирмоқда. Янги кодекс бўйича унга нисбатан умрбод озодликдан ажратиш ҳукми чиқарилмаган. Ҳозирча инстанцияларнинг бар унинг ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.

“Озодликдан ажраб ўтирган йиллари унинг соғлиги ёмонлашиб кетган, аммо ҳамон керакли ва тегишли даволашдан бош тортишмоқда. Азимжон Асқаров ўзининг ҳуқуқ ҳимоячиси фаолияти учун озодликдан ажраган виждон маҳкуми бўлиб саналади”, — деб ёзади Amnesty International.