ЖИДХ Сапар Исаковнинг адвокати нима учун унга киргизилмаётганини тушунтирди

381

Собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг адвокати Замир Жоошев 27-апрелда фейсбук саҳифасида уни №8 колонияга мижози билан учрашувга киргизмай қўйишганини билдирди.

«Афсуски, Сапар Исаков билан учраша олмадик. Маълум бўлишича, ЖИДХ етакчисининг  COVID-19 пандемияси сабабли қамоқдагиларга адвокат ҳамда яқин қариндошларига учрашишни тақиқловчи 1-апрелда чиққан №207 буйруғи бор экан», — деб ёзган Жоошев.

Жоошев бу  буйруқ колония ҳамда ТИЗОдаги фуқароларнинг ҳуқуқий ёрдам билан суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини бузади деб билдирди.

«Агар жиноят ишлари бўйича суд йиғинлари тўхтатиладиган бўлса, биз фуқароларнинг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари ҳақида айтмаган бўлардик. Аммо судлар ўтмоқда, адвокатларда эса гумондорлар ҳамда айбланувчилар билан ҳимоя чизиғини ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш учрашув имконияти йўқ бўлмоқда», — деб ёзган у.

Жазоларни ижро қилиш давлат хизматидан ҳозирда Исаков янги судланиб келганлар 14 кун ўтказиши керак бўлган алоҳида жойда карантинда эканини хабар қилинди.

«У ерда улар билан тиббиёт ходимлари, руҳшунослар ва идоранинг бошқа ходимлари ишлайди. Судланганлар шифокорларнинг кўригида бўлиб, шундан кейин уларни отрядларга бўлиштиришади. Судланганларга адвокатлар карантин тугагандан кейин кела олишади», — деб айтилади муассасанинг билдирувида.

Бундан ташқари, ЖИДХдан билдирилишича, Исаков муассасанинг ходимлари билан шахсий сўзлашувлар вақтида «Жоошев билан учрашишни ва сўзлашувни истамаслигини билдирган».

«Қайтадан Замир Жоошевга мурожаат қилиб, мамлакат учун шундай оғир вақтда жамоатчиликни адаштиришни ҳамда ижтимоий тармоқларда фитнали мурожаатларни эълон қилишни тўхтатишни илтимос қиламиз. У юрист ва адвокат қатори давлат органларига мурожаатнинг қонуний усулларини яхши билади», — деб билдирилди ЖИДХдан.

Исаков 23-апрелда Петровка қишлоғидаги №8 колонияга ўтказилган. Ўша куни ЖИДХ собиқ премьер-министр №1 ТИЗО тўлиб қолгани учун №8 колонияга ўтказилганини хабар қилган.

Сапар Исаков 15 йилга судланиб, Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция бўйича айбдор деб топилган. Бундан ташқари, Исаков Бишкекдаги Тарих музейини ҳамда Чўлпон-Отадаги  ипподромни таъмирлашдаги коррупция бўйича ҳам айбланувчи қатори ўтмоқда. Мазкур иш бўйича суд тингловлари давом этмоқда.