Ўшдаги болалар касалхонасининг онкология бўлимида керакли дорилар йўқ бўлмоқда

451
Ўш вилоят болалар касалхонаси. Сурат: Адилет Абдирасул ўғли / Kloop.kg

Вице-премьер-министр Аида Исмаилова Миллий онкология ва гематология марказига кимё препаратларни сотиб олиш учун 160 миллион сом бўлинганини билдирган. Маблағнинг 60 миллиони болаларнинг онкология бўлимларига керакли дориларни олиш учун сарфланиши айтилган.

Аммо “Ёрдам бериш қулай” жамоат фондининг етакчиси Динара Аляева бўлинган маблағларнинг ҳисобидан Ўшдаги вилоятлар аро болалар касалхонасининг онкология ҳамда гематология бўлимига пул ўтказилмай қолганини айтиб чиқди. Айни вақтда тиббий идорада аспарагиназ, цитозар, метотрексат, дактиномицин, тромбомасса ҳамда бошқа керакли дорилар йўқ бўлаётганини билдирди.

“Ўшдаги болалар онкология бўлими фавқулодда ҳолат вақтида шошилинч беморларнигина қабул қилмоқда. Чунки уч шифокорнинг икки нафаригина ишламоқда [...] Афсуски дорилар йўқлиги сабаб уч бемор болага “паллиатив химиотерапия” тайинланди. Бу нимани англатади? Бу дегани бир ойдан кейин бизнинг мамлакат уч нафар ёш жондан айрилади. Чунки ҳукумат дорилар билан таъминлашни амалга оширолмай қолди! Бу ёш болаларни ота-онасининг кўзига қарашга ботина оласизми?”, — деб фейсбукда ёзган Аляева.

*Паллиатив ёрдам (таҳр. —аҳволни вақтинча енгиллатиш чораси) беморларга онкология касали жиддийлашиб кетган вақтда, кимё препаратлар ёрдам бермай қолган вақтда кўрсатилади. Бу вақтда шифокорлар касалнинг белгиларинигина даволайди. Масалан, беморнинг бурнидан қон оқиб кетса, уни тўхтатиш учун дорилар берилади. Бир ери оғриса, касални озайтирувчи укол қилинади. Шифокорлар боланинг ўлимини енгиллатишга уринади.

Ўш вилоят болалар касалхонасининг гематология ва онкология бўлимининг етакчиси Маматазиз Рахимов “Клооп”га Аляева атаган дорилар йўқлигини ҳамда идорада икки шифокор ишлаётганини тасдиқлади. Унинг айтишича, касалхонанинг раҳбарияти дориларни сотиб олиш учун бир неча марта тендер эълон қилган. Аммо у дориларни чет ўлкалардан олиб келиш қийин бўлгани сабаб тендерга ҳеч бир компания қатнашмаган.

“Дорилар қиммат, ўз қийматида олиб келиш қийин ва бошқа мамлакатлардан келгани сабабли уларнинг расмийлаштирилмагани ҳам муаммо туғдирмоқда”, — деди Рахимов.

Етакчи ёш болаларга паллиатив ёрдам дорилари йўқлиги сабабдан эмас, уларнинг ота-оналари химиотерапияни давом эттиришга қарши бўлаётганидан ва уларнинг аҳволи оғир бўлаётганидан тайинланганини айтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматидан эса Ўшдаги касалхонага маблағ ажратилмай тургани айтилган маълумотни ҳақиқатга тўғри келмайди деб билдирди.

Ҳозирда онкология бўлимида 10 бемор даволанмоқда. Шунингдек 11 бемор келиб-кетиб тиббий ёрдам олмоқда. 2019 йили эса Ўшдаги вилоятлар аро болалар клиник касалхонасининг онкология ҳамда гематология бўлимида жами 572 бемор даволанган. Ўшда йилига 7-8 болага паллиатив ёрдам берилади.

Муаллиф: Нуриза Абил қизи