Маданият вазирлиги: «Ўлмас полк» онлайн ўтади

395

2019 йилнинг маршида тасвирга олинган сурат. Муаллиф: Арсений Мамашев

Бу йили «Ўлмас полк»нинг юриши онлайн ўтади. Бу ҳақда маданият вазирлиги хабар қилди. Акциянинг онлайн форматда ўтказишга мамлакатдаги коронавирусга боғлиқ вазият сабаб бўлган.

«Шу сабабдан барча қирғизистонликларни онлайн форматдаги юришга чиқиб, бизнинг харбийларни яқиндан кўриб, бизнинг ёдимизда – улар чиндан ҳам ўлмас эканини тасдиқлайли», — деб билдиради идора.

Коронавирус ФҲ режими уч шаҳарда узайтиришига ҳам сабабчи бўлди — Бишкек, Ўш ҳамда Жалолободда. Бундан ташқари ФҲ режими Норин вилоятининг От-Боши туманида ҳам узайтирилди. ФҲ режими 10-майгача кучида бўлади.

Онлайн юришга қандай қатнашиш мумкин?

Онлайн юришга қатнашиш учун бу илова орқали ўтиб, юқори ўнг бурчакдаги «Қатнашиш» деган ерни босиб рўйхатдан ўтиш керак.

Рўйхатдан ўтиш вақтида сизга Улуғ Ватан урушига қатнашган одамнинг сурати керак бўлади — ўлчови  3х4, 5 МБдан кўп бўлмаслиги, jpg форматда бўлиши керак. Бундан ташқари, унинг инициалларини киргизиб, ўз электрон манзилини кўрсатиш билан унинг воқеасини айтиб бериш керак.

«Ўлмас полк» — бу минглаган қирғизистонликлар Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг хотирасига бағишлаб юришга чиққан ҳар йили ўтувчи тадбир. Унда акциянинг иштирокчилари юришга ўзларининг урушга отланиб, тилда меҳнат қилган бобоси ҳамда момоларининг суратларии кўтариб чиқишади.