Адвокатлар мижозлари билан учрашувдан аввал коронавирусга тест топшириши керак — ЖИДХ

350

Жазоларни ижро қилиш давлат хизмати маҳбусларнинг ёки айбланувчиларнинг адвокатлари ҳамда бошқа қонун вакиллари уларга боришдан аввал коронавирусга тест топшириши керак деган билдирув тарқатди.

“[...] адвокатлар ҳамда бошқа қонуний вакиллар фавқулодда вазият тугагунга қадар пенитенциар муассасаларига боришни истаса, олдиндан тегишли тиббий кўрикдан ўтишни ҳамда мижозларга борганда ПЧР таҳлилининг натижалари таҳлил қилиниши сўралади”, — деб айтилади муассасанинг билдирувида.

Шунингдек, муассаса ТИЗОдаги ва колониялардаги инсонлар “коронавирус инфекциясига чалинмаган” деб билдирди.

ЖИДХ бундай билдирувни мижозларига киргизилмаётган адвокатларнинг шикоятлари ортидан чиқарди.

Масалан, адвокат Замир Жоошев 27-апрелда ўз ҳимоясидаги шахсга, аниқроғи собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг олдига киргизилмаганини билдирган.

“Афсуски, Сапар Исаков билан учраша олганимиз йўқ. Маълум бўлишича, ЖИДХ етакчисининг COVID-19 пандемиясига боғлиқ қамоқдагиларга адвокат ва яқин қариндошларига тақиқловчи 1-апрелда чиққан №207 буйруғи бор экан”, — деб ёзган Жоошев.

Бироқ ЖИДХдан билдирилишича, Исаков 23-апрелда ТИЗО-1дан колонияга олиб келингандан кейин карантинга олинган, шу сабабдан Жоошев унга киргизилмаган.