Депутат Дастан Бекешев 24.kg нашрига билдиришича, ҳозирча парламентга фавқулодда ҳолатни узайтириш бўйича президентнинг фармони билан қабул қилинган Хавфсизлик кенгашининг ҳеч қандай топшириғи келгани йўқ. Аммо нима бўлганда ҳам депутатлар бу масалани 30-апрелда кўриб чиқади.
«Катта эҳтимол билан, биз Қозоғистонга ўхшаш йўлни танлиб, ФҲни 11-майгача узайтиришимиз мумкин. Аммо, Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев аввал айтиб ўтган айрим енгиллатишлар билан [узайтирамиз]. Аниқроғи, таксига, айрим ишхоналарга, айниқса машина таъмирлаш жойларига ишлашга рухсат берилади», — деди Дастан Бекешев.
Президент Сооронбай Жээнбеков 25-апрелда парламентнинг етакчиси Дастан Жумабеков ҳамда премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев билан учрашган.
Жээнбеков эпидемиология вазиятга кўра айрим туманларда ҳамда умум республика бўйича ишхоналарнинг ишини босқичма-босқич билан қайта тиклашнинг турли йўлларини қараб кўриши кераклигини билдирган.
Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев бунга қадар билдиришича, шаҳарда 30-апрелдан бошлаб кунлик пул топиб ишлаган ишхоналар учун карантин енгиллатилади. Унинг айтишича, қурулиш, автомобил таъмирлаш жойлари, елимлаш станциялари ҳамда такси хизматлари ишлай бошлайди.
«Бироқ шу тармоқларнинг бари санитар-эпидемиологик қоидаларни тўлиқ сақлаши керак бўлади. Таксида йўловчининг сони икки нафардан кўп бўлмаслиги керак. Шунингдек, бу тармоқларда ишлаганларнинг бари юз ниқоби тақиб, бир-биридан бир ярим метр масофани сақлаши керак», — деди комендант.
Ҳукумат 25-мартда коронавирус юқтиришнинг кўп ҳолатлари қайд этилган туманлар билан йирик шаҳарларда ФҲ редимини киргизган. Шундан кейин 15-апрелда ФҲ режими ойнинг охиригача узайтирилган. Карантинга боғлиқ чоралар сабабли шаҳарда барча ишхоналар ишини тўхтатган.
27-апрелга келиб мамлакатда коронавирусга чалинишнинг 695 ҳолати қайд этилиб, айни вақтда юқтирганларнинг ярмидан кўпи шифот топиб касалхоналардан чиқарилди.
Мамлакатда пандемия вақтида COVID-19 аниқланган саккиз нафар киши вафот этган.