Атамбаев соғлиғи ёмон бўлгани сабабли Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича судда қатнашишдан бош тортган

375

7-8-августлардаги Қўй-Тош воқеалари бўйича суд йиғини адвокатнинг ҳамда айбланувчининг йўқлиги сабаб қайта жилдирилди. Бу иш бўйича айбланувчи қатори собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўтмоқда. Энди суд йиғини 29-апрелда ўтади.

КСДП партиясининг расмий вакили Кундуз Жолдубаева ўзининг фейсбук саҳифасида «Атамбаевнинг соғлиги унга суд йиғинига қатнашишга йўқ бермаслигини» ёзган.

Атамбаевнинг адвокати эса Сергей Слесарев билдиришича, собиқ президент ўзининг ҳуқуқига таяниб, суд йиғинига қатнашишдан бош тортиш ҳақида ариза ёзган.

«Унинг аҳволи ҳақида айтсак, қон босими пасайиб кетган ва барқарор эмас. Атамбаевга тўлиқ тиббий кўрик керак бўлади ва у МХДҚнинг ТИЗОси шартида [ўтмаслиги] керак», — деб билдирган Слесарев.

МХДҚнинг маълумот марказидан Атамбаевнинг аҳволини «қаноатланарли» деб аташиб, аммо у куну тун шифокорлар назоратида бўлаётганини қўшимча қилди.

Бу Атамбаевнинг суд йиғинига қатнашишдан бош тортаётган биринчи сафарги ҳолат эмас. Ўтган йилнинг октябрь ойида у криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши ҳақида иш бўйича «бўлаётганнинг бари ноқонуний» эканини билдириб, суд йиғинига қатнашишдан бош тортган.

Қўй-тош воқеалар ёки Атамбаевнинг уйини штурмга олиш

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйини икки кунга чўзилган штурмга олишдан кейин 8-августда қўлга олган. Штурм вақтида бир спецназчи ҳалок бўлиб, 100га яқин киши жабрланган.

Куч органлари Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев гувоҳ қатори сўроққа олиниши керак бўлган, аммо қўлга олингандан кейин унинг мақоми шубҳалига ўзгарган.

Штурмнинг биринчи куни, 7-августда, Атамбаевнинг тарафдорлари махсус операция олиб бораётган МХДҚнинг олти ходимини гаровга олган.

Атамбаев қўлга олингандан кейин, у айбланувчи қатори ўтаётган «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш», «Одам ўлдириш» ва «Одам ҳаётига қарши ҳужум қилиш» моддалари бўйича бир неча жиноят ишлари қўзғалган.