Олий суд Саймаитига ҳужжат берган паспорт бўлимининг ходимини оқлади

363

Олий суд 16-мартда Айэркен Саймаитига қирғиз фуқаролигини беришга боғлиқ иш бўйича қарорни кучда қолдирди.

Ишнинг материалларига кўра, Саймаити 2014 йили қиғиз фуқаролигини ноқонуний олган. Бу ҳужжатларни олиш учун Саймаити бегона ИННни берган. Саймаити 2019 йилнинг охирида Туркияда ўлдирилиб, ундан қирғиз ID-картаси ҳамда Эркин Самятовнинг номига берилган умумий фуқаролик паспорти топилган.

2020 йили мартда прокуратура Олий судга мурожаат қилиб, Саймаитига паспортни ноқонуний берган Сузоқ туман паспорт бўлимининг ходимини жазога тортишни илтимос қилган. Унга «Ноқонуний паспорт бериш», «Хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш» ҳамда «Ҳужжатларни сохталаштириш» бўйича айб қўйилган.

Туман ва вилоят судлари паспорт бўлимининг ходимини жазога тортиш муддати эскриб кетгани сабаб уни оқлашган.

Олий суднинг коллегиясы Сузоқ туман суди ва Жалолобод вилоят суди қонуний ҳукм чиқарган деган хулосага келган, чунки жиноят қилинган вақтдан бери беш йилдан ортиқ муддат ўтиб кетган. Қонунга кўра, бундай жиноятларнинг эскириш муддати уч йилни ташкил қилади.

Саймаити — «Клооп», «Азаттык» Ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар бўйича суриштирувининг фигуранти. Журналистлар бу маблағларнинг чиқарилиб кетишига Қирғизистон жанубидаги нуфузли оила бўлиб ҳисобланган Матраимовлар клани ҳам алоқадор деб айблашмоқда.