Ўтган бир кеча-кундузда яна 10 тиббиёт ходимларида коронавирус аниқланди

436

Иллюстратив сурат. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қирғизистонда 22-апрелга келиб яна 10 тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев билдирди.

Ўпка касалини юқтириб олганларнинг икки нафари Жалолобод вилоятида, Ўш вилоятида ва Норин шаҳрида бир нафардан тиббиёт ходими, Ўш ҳамда Бишкек шаҳарларида эса уч нафардан тиббиёт ходимларида COVID-19 топилди.

Шу билан коронавиурс юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 157 нафарга етди. Уларнинг ўн уч нафари касалдан тузалди. COVID-19га чалинганларнинг орасида 42 шифокор, 61 ўрта тиббиёт персонали, 24 кичик тиббиёт ходими ҳамда 20 нафар яна бошқа ходимлар бор.

Бунга қадар вице-премьер-министр Кубатбек Боронов иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 200 минг сом компенсация тўлашини маълум қилган. Агарда COVID-19 юқтирган шифокор вафот этадиган бўлса, у ҳолда марҳумнинг оиласига 1 млн сом берилиши айтилди.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 612 нафарга етди. Уларнинг ичидан 254 киши касалдан тузалиб, етти нафари вафот этди. Мамлакат бўйича обсервацияда 351 киши даволанмоқда.