COVID-19дан яна 38 нафар бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилди

486
Новқат ҳудудий касалхонасидан чиқарилган беморларнинг бири. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 22-апрелдаги брифингда мамлакатда яна 38 нафар киши коронавирусдан тузалганини хабар қилди. Уларнинг ичидан Норин вилоятидан икки, Ўш вилоятидан 25, Ўш шаҳридан бир ҳамда Бишкек шаҳридан етти нафар бемор касалхонадан чиқарилди.

Қирғизистонда коронавирусдан тузалганларнинг сони 254 нафарга етди. 22-апрелга келиб эса Қирғизистонда коронавируснинг янги 22 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб 612 ҳолат. Касалхоналарда 351 киши ётибди — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида беш нафар бемор қолмоқда.