Қирғизистонда яна 18 нафар шифокор коронавирус юқтириб олгани аниқланди. Уларнинг тўрт нафари, Жалолобод вилоятида бир киши Баткен вилоятида, Норин вилоятида тўрт киши, икки нафари Ўш вилоятида, уч киши Ўш шаҳрида ва яна тўрт нафари Бишкек шаҳрида қайд этилган.
COVID-19ни юқтирган шифокорнинг сони 134 нафарга етди. Қирғизистон бўйича коронавирус билан жами 554 киши қайд этилди. Унинг ичидан 5 киши вафот этиб, 133 киши тузалиб, касалхонадан чиқарилди.
Ҳукумат коронавирус юқтирган ҳар бир тиббиёт ходимига 200 минг сомдан компенсация тўлаб берилишни ваъда қилди. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси шифокорлар қандай вазиятда касалга чалинганини текшириб чиқади. Вазирликдан айрим давлат ходимлари ҳимоя инструкциясини сақламаган бўлиши мумкин деб таҳмин қилишмоқда.
Шунингдек санитария-карантин пункларда, обсервацияда, касаллик ўчоғида ҳамда оддий график билан ишлаган шифокорларга қўшимча ҳақ тўланиши ваъда қилинган. Аммо айрим ходимлар ваъда қилинган тўловни олишмаганини айтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни тасдиқлб, тўловлар ҳужжат ишлари сабаб ва тиббий идораларнинг раҳбарлари нотўғри маълумот бераётганидан кечикаётганини билдиришди.