Қирғизистонда COVID-19 вирусини юқтириб олганларнинг сони 554 нафарга етди — янги 48 ҳолат қайд этилди

511

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 19-апрелдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 48 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Шунингдек охирги суткада яна 3 киши тузалиб, касалхонадан чиқарилгани айтилди.

Ўпка касалини юқтирганларнинг орасидан Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 7 ва Ўш шаҳрида 9 киши, Чуйда 2, Жалолободда 9, Биткенда бир, иссиқкўлда икки, Бишкекда 9 киши коронавирусга чалинди.

Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олган фуқароларнинг сони 554га етти — унинг 134 нафари тиббиёт ходими. Юқумли касалдан беш киши вафот этиб, 133 киши тузалди.  Касалхонада эса 416 бемор даволанмоқда. Уларнинг ўн олти нафари оғир аҳволда – тўққиз бемор касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Касалга чалинганларнинг 301 нафари аёл, 253 нафари эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 102, Ўш вилоятида – 147, Ўш шаҳрида – 83, Чуй вилоятида – 30, Бишкек шаҳрида – 111, Баткен вилоятида – 6, Норин вилоятида – 67, Иссиқкўл вилоятида – 8.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7 877 кишини ташкил қилди — уларнинг 1769 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари, қолганлар алоқада бўлган одамлар. Обсервацияда 1000 нафардан кўп одам ётибди.