Қирғизистонда Рамазон ойи 24-апрелдан бошланади

478

Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси мамлакатда Рамазон ойи 24-апрелда бошланиб, 24-майда тугашини эълон қилди. Кўрсатилган кунлар ойнинг чиқишига қараб бир кунга фарқ қилиши мумкин.

Шунингдек рамазонда берилувчи фитр-садақанинг миқдори ҳам маълум бўлди.

*Фитр-садақа — Рамазон ойи вақтида ҳар бир мусулмон озиқ-овқат (ёки унинг пул эквиваленти) билан маълум қийматда берилувчи фарз. Фитр-садақа ўлчовини Рамазон ойининг бошида муфтият белгилайди.

Сурат: Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси

Бу йили фитр-садақанинг энг оз миқдори 1,6 килограмм буғдой, ёки 35 сомни ташкил қилади. Аммо имкони бор одамлар фитр-садақани 3,2 килограмм хурмо ёки 1,6 килограмм майиз (ёки уларнинг пул эквиваленти) билан берса бўлади.

Фитр-садақа масжидларга ёки муфтиятга берилади. Кейинчалик тўпланган садақа ёрдамга муҳтож бўлган одамларга ажратилади.

Бунга қадар муфтий Максатбек Токтомушев Қирғизистон халқига мурожаат қилиб, карантин боис ифторни ҳар бир оила алоҳида ўтказишини, таровеҳ намози уйдагина ўқилишини айтган.

18-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 506га етди. Уларнинг орасидан 130 бемор тузалиб, беш киши вафот этди.