Қирғизистонда COVID-19 вирусини юқтириб олганларнинг сони 568 нафарга етди — янги 14 ҳолат қайд этилди

404

Республика штаби 20 апрелга келиб мамлакатда коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — ўпка касалини юқтирганларнинг олти нафари тиббиёт ходимлари.

Янги қайд этилган ҳолатларнинг тўрттаси Ўш шаҳрида, учи Жалолобод вилоятида, тўрти Бишкек шаҳрида, бири Норин вилоятида ҳамда иккиси Чуй вилоятида.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича, коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг уч нафари Жалолободда, бири Ўш шаҳрида, бири Бишкек ҳамда иккиси Норин вилоятида ишлаётган эди.

Касалхоналарда 360 бемор даволанмоқда. Уларнинг ичидан 16 кишининг аҳволи оғир — саккиз бемор касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилган.

Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 568 кишини ташкил қилди — уларнинг ичидан 311 нафари аёл ҳамда 257 нафари эркак. Касалга чалинганларнинг 140 нафари тиббиёт ходимлари.

Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 105, Ўш вилоятида – 147, Ўш шаҳрида – 87, Чуй вилоятида – 32, Бишкек шаҳрида – 115, Баткен вилоятида – 6, Норин вилоятида – 68, Иссиқкўл вилоятида – 8.

Коронавирус юқтирган 7 фуқаро вафот этди, 201 бемор шифо топиб уйларига чиқарилди.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8116 кишини ташкил қилди — уларнинг 1872 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари, қолганлари алоқада бўлган одамлар. Обсервацияда 862 киши ётибди.