Собиқ божхона ходими Эмилбек Кимсановнинг адвокати Назгул Суйунбаева 13-апрелда фейсбукда унинг ҳимоясидаги одамни Бишкек ТИЗО-1да калтакланганини билдирди.
* Эмил Кимсанов — аввал божхонада ишлаб кетган йирик амалдор. Журналистлар уни божхона раҳбарининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовнинг доирасидаглар сафига қўшади. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб, Кимсанов ва унинг яқинлари Матраимовларнинг клани тарафидан таҳдидлар бўлаётганини билдириб, президентнинг номига видеомурожаатларни эълон қилиб келган. Кимсанов охирги видеосида Райимбек Матраимов журналист Али Токтакуновни «ё тиригини ё ўлигини олиб келасан» деган буйруқларни берганини билдирган. Токтакунов — божхонадаги контрабанда ҳақида журналистик суриштирувнинг муаллифларидан бири ва бу суриштирувда Райимбек Матраимовнинг номи тилга олинади.
Суйунбаева ТИЗОнинг навбатчи ходимларига қўнғироқ қилиб Кимсановдан хабар олишни илтимос қилган. Аммо унга «иш куни эмаслиги учун унга жўнатадиган ходим йўқлигини айтишган».
«Давлат менинг ҳимоямдаги одамни қамоққа олгандан кейин унинг соғлигига ва ҳаётига автоматик турда жавобгарчилик олади! Аниқ вақтда навбатчи менинг қўнғироғимга дарҳол жавоб бериб фактни текшириши керак эди, иш куни бўлишини кутмасдан!» — деб ёзди у.
Унинг ишонтиришича, энди Кимсанов билан бирга камерада яна уч киши ўтирибди ва бу «унинг ҳаётига тўғридан-тўғри хав туғдиради».
Кимсановнинг турмуш ўртоғи Мария Заворотняя ҳам фейсбукка пост эълон қилган. Унда турмуш ўртоғи 10-апрелда уни тергов амалларини ўтказиш учун олиб келганлар калтакланган деди. У Кимсановнинг ўнг қўли кўкарган суратни ҳам чиқарди.
Жазони ижро қилиш давлат хизматининг матбуот котиби Самат Каликов Кимсановнинг калтакланиши ҳақида маълумотни инкор қилди. У сурат эски бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Шунингдек у Кимсанов бу ҳақда эшитиб хайрон бўлганини ва калтакланмагани бўйича тушунтириш хати ёзиб берганини қўшимча қилди.
«Адвокати айтяпти, кечаси учда аноним турда қўнғироқ қилди деб, бундай ишни ҳамма ҳам қила олади. Исбот бўлиши керак-да. Шундай ҳолатда элни нимага ваҳимага туширишади: У ЖИДХнинг марказий аппаратига қўнғироқ қилиб ёки ёзма турда мурожаат қилиб жавоб олса бўлади. Аммо бизда барча ер видео камера орқали назоратда», — деб айтган Каликов reporter.kg нашрига.
Кимсановнинг қўлга олиниши
Собиқ божхоначи Эмилбек Кимсанов 20-февралда Санкт-Петербургда қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинган. У ИИВнинг собиқ етакчиси Молдомуса Конгантиевнинг ўғли Автандил Конгантиевнинг калтакланиши бўйича ишда гумондор қатори ўтмоқда.
Кимсановни Бишкекнинг ТИЗО-1да 31-мартда киргизишган. У ўзи иш икки йил аввал қўзғалиб қайта ёпилганини айтиб келади. Шунингдек унга ишнинг қайтадан очилгани тушунарсиз бўлмоқда.
9-апрелда Кимсановнинг рафиқаси Мария Заворотняя президентга ёрдас ўраб мурожаат қилди. У «Қирғизистондаги нуфузли одамлардан бири» унинг оиласини милиция ходимлари ва спортчилар орқали «ўлим билан қўрқитишаётганини» билдирди.
10-апрелда Заворотняя фейсбукка яна бир видео юклади. Унда Кимсанов Райимбек Матраимов «Азаттык» радиосининг суриштирувчи журналисти Али Токтакуновни «ўлигиними, тиригиними олиб келасизлар» деган буйруқларни берган деб билдирди.
У далил қатори таҳминан Матраимовга тегишли дейилган телефоннинг рақамини барчага ошкор қилди. Кимсановнинг айтиши бўйича, Матраимов ушбу рақамдан топширмаларни бериб турган. У шунингдек ёзишмаларни ҳам кўрсатиб берди.
Депутат Искендер Матраимов собиқ божхоначи Эмил Кимсановнинг айтганлари учун худонинг олдида ҳам, қонун олдида ҳам жавоб берсин деб билдирди. «Токтакуновнинг соғлиги унга эмас, бизга ҳозир кўпроқ керак. Сайлов олдида бундан ҳам фантастик жанрдаги бошқа эртаклар чиқади», — деб айтиб берди Матраимов «Кактус»га берган интервьюсида.