Ҳуқуқ ҳимоячилари пандемия сабабли Асқаровни ва бошқа катта ёшдаги инсонларни озод қилишни талаб қилишди

429

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси Amnesty International, Civil Rights Defenders, Front Line Defenders, Human Rights Watch ҳамда Инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик ташкилотлари Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековга Азимжон Асқаровни озод қилишга чақириб мурожаат қилишди, чунки у коронавирус юқтириб олиш хавфида турибди.

“Биз ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Азимжон Асқаров эркинлигини ажратиш давом этаётганига эътиборингизни қаратишни истаймиз. Биз сизни уни имкон бўлишича тезроқ озод қилишга чақирамиз. У озод қилингунга қадар унинг соғлигини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кўришга ҳамда унга шахсий гигиенага, эҳтиёж бўлса, тиббий ёрдам имкониятини яратиб беришни илтимос қиламиз”, — деб айтилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг мурожаатида.

Мурожаатнинг муаллифлари Асқаров 68 ёшда эканини ҳамда узоқ йиллар давомида юрак ва ўпка касаллигидан жабр кўриб, “тегишли ва етарли турда даволана олмай келаётганини ” таъкидлашади.

“Коронавирус эпидемияси шароитида у катта хавфда турган инсонлар гуруҳига киради”, — деб айтилади мурожаатда.

Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячилари озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлаётганларнинг “жойлашуви жич бўлганидан” — бу уларга бир-бирининг орасида ярим метрлик масофани сақлашга имконият бермаслигини айтишган. Эркинликдан ажратиш жойларида тиббий хизмат талабдагидек даражада кўрсатилмайди.

Шу боис ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқдагиларнинг сонини жазо ўташдан муддатидан аввал шартли бўшатиш, назорат остида озод қилиш ҳамда бошқа озодликдан ажратишга боғлиқ бўлмаган чораларни фойдаланиш орқали камайтиришни талаб қилишмоқда.

“Коронавирус инфекциясини юқтиришда қўшимча бошқа касалликларнинг кучайтириб олиш хавфида турганлар, ёши улғайиб қолганлиги ҳамда коронавируснинг шароитида соғлиги хавфда бўлган одамлар бундай бўшатишларга номзодларнинг қаторида бўлиши керак”, — деб айтилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг баёнотида.

“Бир Дуйно — Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракати эҳтиёжи фарқли бўлган маҳбусларни озод қилиш илтимоси билан давлатнинг бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиевга мурожаат қилди.

Асқаров ким?

Азимжон Асқаров — милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштируви билан танилган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига “Оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “Миллатлараро низо қўзитиш” ҳамда “Милиционерни ўлдиришда иштирок этиш” моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг 15-сентябрида умрбод озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган, аммо у қўйилган айбни тан олмаган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 2016 йили Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд терговлари адолатсиз бўлган деб ҳисоблаган. Қўмита Қирғизистоннинг ҳукуматини Асқаровни дарҳол бўшатиб, унинг судланганини бекор қилишни талаб қилган. Аммо бугунги кунгача бундай бўлгани йўқ.

Апрель ойида Олий суд унинг ишини кўриб чиқиб, унинг тақдирига боғлиқ масалани бир йўла ҳал қилиши керак эди. Аммо суд мамлакатдаги коронавируснинг пандемияси сабаб майнинг бошида жилдирилган.