Ўш Қирғизистон пойтахти Бишкекдан кейинги иккинчи йирик шаҳар. Расмий маълумотларга кўра, у ерда 300 мингга яқин киши истиқомат қилади. Бироқ, аслида шаҳардаги одамларнинг сони бундан бир қанча кўп. Аммо ҳозир Ўшнинг кўчалари ҳувуллаб қолган.
Йўлларида доимо тирбандликлар бўлган шаҳарда ҳозир транспорт ҳаракати сезиларли даражада камайди ва ҳаёт секинлашгандай туюлади. Шаҳар ритмидаги бундай ўзгаришлар 25 март куни Ўшда фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан кейин ўзгарди.
Республика штабидан 2-апрелга келиб Ўш вилоятида 41 киши коронавирус юқтирганини хабар қилишган. Мазкур касаллик Ўш шаҳрида, Ўзган, Қорасув ҳамда Новқат туманларида қайд этилди. Уч туман ҳам шаҳарга яқин жойлашган. Шу сабаб ҳудудда санитар-хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, турғунларнинг ва автомобилларнинг ҳаракатига чеклов киргизилди.
Ўш шаҳрида яшовчилар биргина озиқ-овқат дўконига, дорихонага ҳамда касалхонага бора олишади. Банк ёки банкоматга боришни истаганлар блок-постлардан қийинчилик билан ўтишмоқда. 31-мартдан бошлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, шахсий машина билан юриш ҳам чекланди. Тартиб нозирлари турғунларга пиёда юришни тавсия қилишмоқда.
Шаҳардаги деярли барча ишхоналар 20-мартдан кейин ёпилиб ишини тўхтатган. Унинг ичида ошхоналар, йирик бозорлар, кўнгилочар жойлар, сомсахоналар, сайлгоҳлар ҳамда “Сулайман-Тоо” музейи комплекси бор.
Энди шаҳардаги турғунларнинг барини фақатгина юз ниқоби билангина кўриш мумкин. Шунингдек банкда ёки айрим давлат ишхоналарида қўриқчилар бир неча метр масофани сафлаб навбатга туришни буюрмоқда. Айниқса банкларда узун навбатлар кузатилмоқда.
Коронавирус юқтирган илк одамлар аниқланиши билан Ўшда озиқ-овқатга, айниқса унга талаб кўпайиб турғунлар қоплаб сотиб олиб қўйишган. Айни вақтда унга нархи ўсгани кузатилган, аммо ҳукумат баҳолар назоратда бўлишини билдирган. Шунга қарамай шаҳар турғунлари ун, ёғ учун ва гўштга бўлган нарх ўсганини айтиб келишади.
Суратлар муаллифи:Хамидулло Узаков