Қирғизистонда коронавирус касалидан яна икки киши тузалди

569

Жалолобод вилоятидаги Олабуқа туманининг икки турғуни коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Қасимбек Мамбетов 2-апрелда ўтган брифингда билдирди.

«[Коронавирусдан] тузалганларнинг сони беш кишига етди. Уларнинг уч нафари Жалолобод вилоят касалхонасида, иккиси Олабуқа ҳудудий касалхонасида даволаниб чиқишди», — деди Мамбетов.

Шунингдек Ўш вилоятидаги Новқат ҳудудий касалхонасининг юқумли касалликлар бўйича шифокори яна бир неча беморнинг аҳволи яхшиланганини ва улар уйга чиқишга тайёрланаётганини билдирган 

Бугунги кунда Қирғизистон бўйича коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 116 кишига етди. Уларнинг 54 нафари Жалолобод вилоятида, 40 киши Ўш вилоятида, уч нафари Баткен вилоятида, Чуй вилоятида 13 киши, тўрт киши Норин вилоятида, иккиси Иссиқкўл вилоятида қайд этилди. Айни замонда беш киши мазкур вирусдан қутилди