Таълим вазирлиги: «Қирғиз ёшлари иттифоқи» норозилигига қарамай УТС ўзбек тилида ўтади

694


«Қирғиз ёшлари иттифоқи»нинг тестлар фақат қирғиз ва рус тилида ўтишини талаб қилишига қарамай Таълим вазирлиги ўрта мактаб битирувчилари учун мажбурий бўлган умумреспублика тест синовлари ўзбек тилидаги версиясини сақлаб қолишини билдирди.

«Қирғиз ёшлари иттифоқи» ташкилоти («Кыргыз жаштар кеңеши») 18 апрел куни Таълим вазирлиги биноси олдида 15 кишидан иборат митинг ўтказиб, унда умум республика тестларини (УРТ) ўзбек тилида ўтказилмаслигини талаб қилиб чиқди.

Ўзларини «Қирғизистонни сақлаш учун ватанпарварлар» деб таништирувчи митингчилар Таълим вазирлиги ўзбек тилида тест ўтказиш билан давлат бош қомуси – конституцияга хилоф иш қиляпти, деб ҳисобламоқдалар.

Улар фикрига кўра, ўзбек тилида тестлар ўтказилиши фақат қирғиз ва рус тиллари расмий статусга эга бўлган конституцияга «зид».

«Жанубдаги қирғизлар ғазабланишяпти ва таълим вазирини ишдан олишни талаб қилмоқда», — дейди митингчилар бошчиси Таштамбек Токтомушев.

Ўз навбатида таълим вазирлиги ўз матбуот хизмати орқали ўзбек тилидаги тестларни бекор қилиш қирғизистонлик ўзбек тилли фуқоролар ҳақ-ҳуқуқларини бузишга олиб келишини айтиб, бундан кейин ҳам УРТ ўзбек тилида ўтишини билдирди.

Вазирликдан олинган маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакат бўйлаб 91 ўзбек тилли мактаб фаолият юргизяпти.

Умумреспублика тестлари ўзбек тилида ўтказилиши керакми?

Парламент депутатлари — аҳолининг аксар қисми каби — мазкур масала юзасидан якдил эмаслиги аён бўлди.

«Ата-Журт» депутати Жилдиз Жолдошева ўзбек тилида тестлар ўтказилишига очиқ қаршилик билдирди.

«Келинглар ўзимизни ўзбек давлати деб эълон қилайлик, Конституцияни ўзбек тилида ёзиб, Каримовга итоат қилайлик.

"Бўлди, етар!» — деди у йиғинда.

«Ата-Мекен» партияси депутати Наталья Никитенко бу ҳақда бошқа фикрда. Депутат ўзбек тилидаги тестларни таъқиқлаш Қирғизистонда «салбиятга» олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

«Бир қалам тортиб УТС УРТдан ўзбек тилини олиб ташлаш бу жуда мушкул иш. Ўзбек тилидаги мактаблар кўп вақтлардан буён фаолият юритади ва ҳозирда битирув яқинлашиб келмоқда. Қандай қилиб биз ҳозир уларни факт олдига қўйиб, тилни олиб ташлашни эълон қилишимиз мумкин? Бу фойдали натижаларга эмас, балки салбий оқибатларга олиб келиши мумкин», - деб ҳисоблайди у.

«Қирғиз ёшлари кенгаши” таълим вазирлиги истеъфога чиқишини талаб қилаётган бир пайтда, депутат Жолдошева уни парламентга ҳисобот бериш учун чақирилишини талаб этмоқда.

Қирғизистонлик ўзбек тилли фуқаролар ўз она тилида таълим олиши кераклигига қандай муносабатдасиз? Умумреспублика тести ўзбек тилидаги версиясига эга бўлиши керакми? Қирғизистондаги этник озчиликни ташкил этувчиларга нисбатан сиёсат қандай бўлиши керак? Ўз шарҳларингизни қуйида қолдиринг