Қирғизистонда 25-мартдан 15-апрелга қадар коронавирус аниқланган ҳудудларга фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шу сабабдан Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ва Қорасув туманларида кечки соат 20:00дан эрталабки 7:00га қадар комендантлик соати киргизилган. Мазкур муддат оралиғида фуқароларнинг кўчада юришига ва транспортнинг харакати таъқиқланади.
Бу дегани ИИВ, тиббиёт ва давлат ходимларидан ташқари барча фуқароларнинг харакати белигланган муддатда чекланишини тушунтиради.
Фуқаролар эса соат 07:00дан 20:00гача бўлган вақтдагина биргина озиқ-овқат дўконига, дорихонага ёки тиббий идораларга бора олади — бунинг учун фуқароларнинг ёнида шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ва тўлдирилган маршрут анкетаси бўлиши керак.
Анкетанинг ичида кўчада юрган фуқаронинг исм-шарифи, телефон рақами, уйдан чиқишининг сабаби, уйдан чиққан ва қайтиш вақти, яшаган ва борувчи ери ёзилиши керак. Анкетани қўлда тўлдириш мумкин.
Ҳукуматнинг сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, фавқулодда ҳолат режими киргизилган ҳудудга маҳаллий қайди йўқ фуқаролардан бошқаларга кириш тақиқланган.
Режимда рухсат берилган ишхоналарни ишчиларининг харакатига соат 07:00дан 20:00гача рухсат берилади. Аммо фуқаро етакчисидан маълуомтнома олиши керак, у ишга ишхона уюштирган йўналиш бўйича ва ишхонанинг машинаси билан юриши шарт. Бу ҳақдаги илтимоснома ҳудуд комендатурасига компания раҳбарининг имзоси ва муҳри билан жўнатилади. Ҳудуднинг комендатураси нусхани автомобил воситалари юрувчи тегишли туманларнинг блок-постларига беришади.