Қорасув туманида коронавирус касалини 8 киши юқтиргани аниқланди

Республика штабидан 24-мартда коронавируснинг янги 26 ҳолати қайд этилганини, унинг саккизи Қорасув туманида аниқлангани билдирилди. Касаллик юқтирганлар Ўш вилоятлараро клиника касалхонасида даволанмоқда.

Қорасув туманининг ҳудудлари Ўш шаҳри билан чегарадош жойлашган. 23-мартдан бошлаб шаҳарга бошқа ҳудудлардан киришга чеклов киргизилди. Етти ерга санитария-карантин пости ўрнатилди. Шаҳарда жамоат транспортларининг фаолияти ва такси хизматларининг иши тўхтатилди. Маҳаллий ҳукумат фуқароларни уйдан чиқмаслигини эслатмоқда.

Республика штабидан хабар қилинишича, бундан ташқари касалхонага ётқизилган яна 4 кишида коронавирус борлиги шубҳа қилинмоқда. Ҳозирда текширув олиб борилмоқда. Шунингдек 96 кишининг таҳлиллари гумон туғдирмоқда, аммо ҳозирча таҳлил негатив натижа кўрсатмоқда. Жами бўлиб 142 киши касалхонага ётқизилди — 68 эркак, 74 аёл.

Касалхонага ётқизилганларнинг орасида бир ёшгача бўлган 2 бола бор, уларнинг ичидан бирида, бундан ташқари 6 ёшдаги 1 болада, шунингдек 14 ёшдаги 1 ўсмирда коронавирус инфекцияси аниқланди.

Қолганлари 16дан 86 ёшгача бўлган кишилар.

Шу билан COVID-19 вируси 42 кишида аниқланди. Уларнинг 17 нафари Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида, иккиси Олабуқа туманида, 8 нафари Қорасув туманида, бири Ўш шаҳрида ва икки нафари Бишкек шаҳрида.

Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида коронавирус сабабли 25-мартдан бошлаб 15-апрелгача фавқулодда ҳолат тартиби киргизилади. Уларнинг ичида — Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, шунингдек фавқулодда ҳолат Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ва Қорасув туманлари бор.