Фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳудудларга комендантлик соати киргизилади

424

Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида коронавирус сабабли 25-мартдан бошлаб 15-апрелгача фавқулодда ҳолат тартиби киргизилади. Уларнинг ичида — Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, шунингдек фавқулодда ҳолат Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманлари бор.

ИИВ етакчисининг ўринбосари Алмазбек Орозалиев мазкур ҳудудларга кечки соат 20:00дан эрталабки 7:00га қадар комендантлик соати киргизилганини маълум қилди. Комендантлик соати вақтида фуқароларнинг кўчада юришига ва автомобиллар ҳаракати тақиқланади.

Фавқулодда ҳолат киргизилган ҳудудларда юрган меҳмонлар эса 24-мартнинг тунги соат 00:00гасига қадар мазкур ҳудудлардан чиқиб кетиши керак.

Фавқулодда ҳолат — Қирғизистоннинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим ерларида киргизилувчи уни фуқароларининг ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда қомусий тузулишни ҳимоя қилиш эҳтиёжларидагина қўлланилувчи ва давлат органларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларининг, эгалик туридан қатъий назар ташкилотларнинг ишларига фавқулодда ҳуқуқий тартиб киргизувчи, фуқароларнинг, хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги йўқ инсонларнинг айрим ҳуқуқларини ва эркинликларини, шунингдек юридик томонларнинг ҳуқуқларини чеклашни белгилашга йўл берувчи ҳамда уларга қўшимча вазифаларни юкловчи вақтинчалик чора.

Қирғизистоннинг қолган ҳудудларида 22-мартдан бошлаб бир ойга фавқулодда вазият тартиби киргизилган. Бунга қадар вице-премьер-министр Кубатбек Боронов фавқулодда вазият фавқулодда ҳолатдан чекловлар нисбатан озлиги билан фарқланишини айтган.

“Фавқулодда вазият вақтида махсус эпидемиологик тадбирлар ўтказилади. Аҳолининг хатти-ҳаракатига чекловлар қўйилади. Аммо иқтисодий ва шу каби бошқа тадбирлар секинлик билан амалга ошаверади. Аҳолининг кунлик ҳаёти давом этади, аммо зарурат бўлмаган ҳолатда нари-бери қатнаб, жамоат жойларига боришига, тўпланиб йиғилишига тақиқ қўйилади”, — деб тушунтирган Боронов.

Фавқулодда вазият — Қирғизистоннинг маълум бир ҳудудида одамларнинг ҳалок бўлиши, одамларнинг соғлигига ёки атроф-муҳитга зарар етиши, жиддий моддий зиёнларга ҳамда одамларнинг турмуш шароитининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган хавфни ёки авариянинг, катасторофанинг, табиий ёки бошқа ҳалокатнинг, замонавий ҳалокат воситаларининг етказган таъсирларининг натижасида бўлувчи вазият.