Обсервацияга олинган 2014 фуқаро уй карантинига чиқарилди 

417

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 25-мартда эрта билан ўтган Республика штабининг брифингида Қирғизистонда коронавируснинг янги ҳолатлари қайд этилмаганини билдирди. Шунингдек у коронавирус юқтирганларнинг орасида 71 ёшдаги киши касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётганини таъкидлаб, қолганларнинг аҳволи «қаноатланарли» бўлганини айтди. 

«Обсервация ерларидан лаборатория тадқиқотлари тасдиқланмаганидан, бундан ташқари эпидемиологик анамнез асосида  обсервациядан кеча 2014 фуқаро [уй карантининга] чиқарилган, ҳозир 585 фуқаро қолди. Уйга чиқарилган фуқароларнинг бари албатта карантинни сақлаши керак, уйдан чиқмаслик лозим», — деди Акматова.

Қирғизистонда коронавируснинг 42 ҳолати қайд этилган. Уларнинг 17cи Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида, иккиси Олабуқа туманида, 11 нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, 8 нафари Қорасув туманида, бири Ўш шаҳрида, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида. 

Бундан ташқари касалхонага ётқизилган яна 4 кишидан коронавиус бор деган дастлабки натижа чиқраилган, бу бўйича назорат текширувлари ўтказилмоқда. Шунингдек 96 одамнинг таҳлиллари гумон туғдирмоқда, аммо ҳозирча негатив натижа кўрсатмоқда. Жами бўлиб 142 киши касалхонага ётқизилди — 68 эркак, 74 аёл.