Аҳолини коронавирусдан ҳимоя қилиш учун мамлакатда қадай чоралар кўрилди? 

683
Сурат: Unsplash

Дунёга ёйилиши пандемия деб топилган коронавирус сабабли кўплаган ўлкаларда чекловлар киргизилиб, таълим масканлари, чегаралар вақтинча ёпилиб, карантин киргизилган. Қирғизистонда ҳозирча вирус юқтирганлар ҳақида расмий маълум берилганича йўқ, аммо ҳам жиддий, ҳам абсурд профилактика чоралари кўрилган. Қирғизистон пандемиядан ҳимояланишга қандай ҳаракат қилаётганини айтиб берамиз. 

Тадбирларни чеклаш 

Коронавируснинг тарқалиши пандемия деб тан олингандан кейин ҳукумат 12-мартда ўлкада барча оммавий тадбирларни ўтказишга вақтинча чеклов киргизган. Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан республика штаби тадбирларни тўхтитш ёки чекловнигина тавсия қилган. Шунингдек 12 мартда  Жогорку Кенешнинг йиғинида депутат мактаб ва университетларни бир ойга карантинга ёпишни таклиф қилган. Аммо унинг таклифи ҳозирда қўллов топгани йўқ. Айни вақтда қўшни Қозоғистонда 16 мартдан бошлаб коронавирус туфайли режадан ташқари таътиллар бошланади. 

Уйдаги ва касалхонадаги карантинлар 

Республика штаби ўлкаларнинг уч тоифасини аниқлади. У мамлакатлардан келган фуқаролар касалхонадаги карантинда ёки шифокорларнинг назорати остида уй карантинда ёки врачларнинг қарови остида уй карантинига ётқизилиши керак. 

Карантин икки ҳафтага давом этади, аммо уни муддатининг бир ойгача узайтириш таклифлари ҳам айтилди. Бунга қадар, ўлкага қайтиб келганларнинг кўпини, шунингдек Хитойдан келганларни ҳам уч кунга карантинга олишган ёки уй карантинига чиқаришган. Аммо қўйиб юборилганларнинг ҳаммаси ҳам аслида обсервация шароитларини сақламайди. 

Ўлкаларнинг бирин категориясига Хитой, Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эрон кирган. Қирғизистоннинг ҳукумати бу ўлкаларнинг фуқаролари учун 1 мартдан бошлаб мамлакатга кириш вақтинча тақиқланган. Бу мамлакатлардан қайтиб келган қирғизистонликлар эса мажбурий турда клиникага карантинга жойлаштирилади. 

Иккинчи категоиряга — Франция, Германия, Испания, Сингапур ҳамда АҚШ кирган, учинчи тоифага эса — Қувайт, Бахрейн, Таиланд, Тайвань, Швейцария, Буюк Британия, Австралия, Малайзия, Канада, Ироқ ҳамда БАА кирган. Бу мамлакатлардан келганлар ҳам мажбурий турда шифокорларнинг назоратида 14 кун бўлиши керак, аммо уйга жойлаштирилса бўлади. 

Карантинга тушиб қолган қирғизистонликлар обсервациянинг шароитлари ҳақида «Клооп»га айтиб беришган. Одамларни бир палатага саккиз кишидан жойлаштиришади — агар уларнинг бири вирус юқтириб олган бўлиб чиқча, қолганларнинг ҳам соғлигига зарар етади. Уй карантинга жўнатилган қирғизистонликларни бирининг айтишича, у обсервация қоидаларини сақлаган, аммо шифокорлар уни у қадар кўп текширишмаган. 

Сурат: Unsplash

ДСТдан ёрдам

Соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШ ва Дунё соғлиқни сақлаш ташкилотидан (ДСТ)  коронавирус инфекциясига қарши чора кўриш учун тегишли ҳимояланиш воситалари олганини хабар қилди.  Унга 10 минг жарроҳлиқ юз ниқоби, 10 минг қўлқоп, 1,4 минг халат, 200 ҳимоя кўз ойнаги ва 200 200 респиратор киради.

Республика штаби ҳам бир қатор маҳаллий ширкат тиббий юз ниқобини ишлаб чиқара бошлашини хабар қилди. Январнинг бошидан бери дорихоналарда юз ниқобларининг нархи қимматлаб, баъзан улар умуман йўқ бўлиб қолаётгани сезилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Дори-дармонлар билан таъминлаш департаментининг стратегик тараққиёт бошқармасининг етакчиси Жилдиз Жумагулова Қирғизистоннинг тиббий юз ниқобларни чиқариш бўйича ҳусусий ўзининг ишлаб чиқариши йўқлигини айтади. Мамлакатга юз ниқоб ташиб келинган Россия, Туркия ва Хитойда юз ниқобларини экспорт қилишга вақтинча чеклов киргизилган. 

«Бошқа ўлкалардан ташиб киришга муқобил йўлларни кўриб чиқмоқдамиз. Бу ерда юз ниқобларининг баҳоси бўйича ҳам муаммо бор — айрим мамлакатларда қирғизистонликлар сотиб олиб кўнган баҳодан ҳам юқори», — деди Жумагулова.

Шунга қарамай юз ниқоблар — коронавирус юқтиришдан ҳимоя қилмайди. Оддий юз ниқоблар 20 дақиқа ичида хавфсиз, баъзан ундан кўпроқ, аммо ундан кейин уни алмаштириш керак. Юз ниқоби беморларга ҳам керак, улар бошқаларга юқтирмаслиги учун, уларни кўп ҳолатда соғлом одамлар ҳам юқтириб олмаслик учун тақишади. 

«Реал чора-тадбирлар»

Коронавирусга тайёргарликни Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев ҳам тасдиқлаб, бунинг учун Қирғизистонда «махсус буюмлар, шлемлар ва бошқалар, барча заруратлар бор» эканини билдирган.

Бундан ташқари, муфтият 8-мартда коронавирусга қарши қурбонлик қилган. Унда Бишкекда икки мол сўйилиб, гўштлари муҳтожларга тарқатилган. 

Қурбонликка ўлканинг бош муфтийси Максатбек Токтомушев ҳам қатнашган. 

«Садақа ҳар қандай ёмонликлардан ҳимоя қилади. Коронавирус деб ваҳимага тушмай унга тавба қилиб, бундай ҳолатда урф-одатимиз ҳам, шартиятимиз ҳам Яратгандан касалликдан, ёмон ўлимдан сақлаб, дарддан шифо тилаб қон чиқариб, қурбонлик ўтказиб келишган. Илоҳим, Аллоҳ халқимизга тинчлик-омонлик бериб, юртимиз осуда бўлсин!» — деган муфтий.

Бундан ташқари қурбонлик Чуй вилоятининг Военно-Антоновкасида, Норинда ва Жалолободда ўтказилган. 

Қирғизистон «Худонинг ҳимоясида»

Яқинда матбуот анжуманларидан бирида жамоат арбоби Арстанбек Абдилдаев (Арстан Алай) коронавирус Қирғизистонга келмайди деб билдирган. 

«Коронавирусни мен жўнатиб, чегараларни белгилаб қўйдим. Ер тозаланиши учун, дунёни бошқариш учун жўнатдим. Меда табиат кучлари орқали судлаш ҳислатим бор. Менинг сўзларим, фикрим — бу қонун, менинг қуролим эса — бу табиат кучи», — деб айтган Абдилдаев. 2019- йилнинг августида у ўзини худоман деб эълон қилган, 2017 йили эса президентликка номзодини қўйган.