«Kоронавирус, паспорт тўплаш ва уюшган жиноий гуруҳлар» — МСК

374

Ўш шаҳрида давлат ташкилотлари ОАВ вакиллари ва фуқаролик жамиятининг вакиллари билан мувофиқлаштириш учрашуви ўтказди. Учрашув асносида навбатдаги маҳаллий кенгашга ўтувчи сайловда юз бериши мумкин бўлган муаммолар муҳокама қилинди.

Марказий сайлов комиссиясининг етакчи ўринбосари Абдижапар Бекматов навбатдаги маҳаллий кенгашларга сайловда энг асосий муаммолардан бири бу сайловларнинг овозларини сотиб олиш ҳаракатлари ва маъмурий ресурснинг қўлланилиши эканини таъкидлади.

Сайловни ўтказиш вақти коронавирус сабабли бошқа муддатга кўчирилгани йўқ — бироқ бу масала кўриб чиқилмоқда.

“Коронавирус” ва шаҳар кенгашига сайлов

Ҳукумат республика штабининг таклифи билан 12-мартда коронавирус сабабли оммавий тадбирларни ўтказишга вақтинча чеклов киргизди.

Чеклов кечаги куни киргизилганига қарамай Жалолобод шаҳрининг мэрияси 5-мартда Оқ қалпоқ куни муносабати билан тадбирларни тўхтатган. Шунингдек Ўш шаҳрининг мэрияси “коронавирус сабабли” жамоат фаолларининг 8-март муносабати билан юриш уюштиришини тақиқлаган.

Абдижапар Бекматов “Маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлов” ҳақида қонунга таяниб, сайлов апрель ёки октябрь ойининг иккинчи якшанбасида ўтиши зарур эканини маълум қилди. Шунингдек у Республика штабининг қарори ёки ҳукуматнинг низоми бу қонуннинг нормасини ўзгартира олмаганини айтиб, аммо бу масала муҳокама қилинаётганини қўшимча қилди.

“Оммавий тадбирларни ўтказмаслик ҳақида республика штабининг қарори бор. Аммо бизнинг қонун ҳам бор. Штабнинг қарори ёки ҳукуматнинг низоми бу қонундаги нормаларни ўзгартира олмайди. Аммо биз энг биринчи мандатдан, сиёсий кампаниядан аввал мамлакат хавфсизлигини ўйлашимиз керак […] Кеча бу бўйича муҳокама бўлди, бугун ҳам муҳокама бўлди. Яқин кунларда бу бўйича айтилади. Албатта сиёсий кампания керак, бироқ бизга мамлакатнинг хавфсизлиги ундан ҳам муҳим. Қонун нормаси деб хавфсизликка эътибор қилмай қўймаслигимиз керак”, — деди у.

Партиялардаги давлат хизматлари ва талабаларнинг паспортларини тўплаш

Бекматовнинг айтишича, давлат ходимининг сайловга қатнашиш ҳуқуқи бор, аммо у маҳаллий кенгашга номзод қатори рўйхатга олинганда хизматини тўхтатиб туришга мажбур.

“Кактус” нашри маълум қилишича, Ўш шаҳар кенгашига қатнашувчи “Биримдик” сиёсий партиясининг рўйхатига шаҳар кенгашининг депутатлари, давлат ходимлари, олий ўқув юртининг ўқитувчилари ва хусусий тадбиркорлар кирган.

Уларнинг ичида “Биримдик”нинг рўйхатида 36чи бўлиб турган ЎШДУнинг жаҳон тиллар факультетининг декани Сабиркул Калигулова бор. “Ынтымак” телеканали 12-февралда мазкур факултетнинг талабаларини Ўш шаҳрига рўйхатдан ўтказиш учун паспортларни тўплаб, овозларни 500дан 2000 сомгача пулга сотиб олиш ҳаракатлари бўлаётгани бўйича материал эълон қилган. Кейинчалик материални тайёрлаган журналистни милиция гувоҳ қатори сўроққа чақириб, маълумот манбаларини ошкор қилишни сўраган.

“Талабаларнинг паспортларини тўплаб, улардан фойдаланишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўзингиз билганингиздек маҳаллий кенгашнинг депутатларини сайлашга талабалар ва ҳарбий ходимлар қатнашмайди. Бу аниқ қўйилган норма — улар маҳаллий жамоатнинг аъзоси эмас. Маҳаллий жамоатнинг аъзосигина [маҳаллий кенгашга] сайловга қатнаша олади. Шунинг учун талабаларнинг иштироки тақиқланади. Агарда Ўш шаҳрида доимий яшаган талаба бўлмаса, бошқа ердан келган, ётоқхоналарда ва бошқа ерларга вақтинча рўйхатга турган талабалар қатнаша олмайди. Бу бўйича “Ички миграция” ҳақидаги қонунда аниқ норма бор. Яна ўқитувчиларни биз [хизматидан] четлата олмаймиз, аммо ишини тўхтатиб туради — давлат, муниципал ходимларнинг бари”, — деди Бекматов.

Уюшган жиноий гуруҳларнинг сайловга номзод қатори қатнашиши

МСКнинг етакчи ўринбосари уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси қатори ИИВнинг махсус рўйхатида турган номзодларнинг исм-фамилиясини муассаса эълон қила олмаслигини билдирди. Қонунга кўра, агарда махсус рўйхатда турган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг судланганлиги йўқ бўлса, улар сайловга номзодлар қатори қатнаша олади.

“Уюшган жиноий гуруҳлар аъзоларининг Ички ишлар вазирлиги ҳам Марказий сайлов комиссияси ҳам аниқлай олмайди. ИИВ “тезкор учётга” олиши мумкин. Шундай “ярлик”ни, мақомни эса уларга суд органи беради. Шунинг учун уни эълон қилиб бўлмайди”, — деб тушунтирди Бекматов.

Бундан аввал ички ишлар вазирининг раҳбар ўринбосари Мирлан Каниметов “Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳлар йўқлигини” айтган. Кейинчалик у ўзининг сўзига аниқликлар киргизиб, мамлакатда суд орқали расмий турда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланмаганини айтган.

Рўйхатга янги турганлар бўйича

Бекматов бунга қадар Жогорку кенешнинг йиғинида йил бошидан сайлов ўтувчи шаҳарларга янгитдан рўйхатга турган фуқаролар сайловчиларнинг рўйхатига кирмаганини маълум қилган.

Аммо қонунга кўра сайловчиларнинг рўйхатига сайловга 14 кун қолганда, аниқроғи 28-мартгача, ўзгартиришларни киргизиш мумкин.

“35 минг нафарга яқин фуқаро Ўш шаҳрига рўйхатга турди деган маълумот оммавий ахборот воситаларида чиқди. Рўйхатга олиш хизмати бу фактни тан олди. Аммо булар сайловчиларнинг рўйхатига кирди дегани эмас. Бунинг учун яна бир неча жараёндан ўтиши керак. Шундагина сайловчилар рўйхатига киради. Ўша 30 маҳаллий кенгашга ўтувчи сайлов [ҳудудларига ўтган йилнинг] октябрь ойида 340 897 сайловчи бўлган. Сайловчиларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинган вақтда 340 479 бўлган. [Йил бошидан] 10-февралга қадар [рўйхатга] 35 мингга яқин киши қўшилгани йўқ. 8-мартда назорат рўйхати тузилганда 342 545 сайловчи бор бўлган. Бошқача айтганда ўша 30 сайлов ўтувчи ҳудуддаги [сайловчиларнинг сони] 2066га кўпайди. Ўш шаҳрида ўтган йилнинг октябрь ойида 139 595 сайловчи бўлса, февралда 139 117 бўлган. 8-мартда эса 139 684. Бошқача айтганда, Ўш шаҳрида 567 сайловчига кўпайди. Қоракўл шаҳрида жами 36-37 минг сайловчи бор. Ўтган йилнинг октябрь ойида 36 355 сайловчи бўлган, февралда 37 203, ҳозир 37 341 сайловчи рўйхатга олинган. Бошқача айтганда 138 сайловчига кўпайди”, — деб тушунтирди Бекматов.

Диний ходимларнинг тарғиботи ҳақида

Диний ходимларнинг тарғибот ишларини олиб боришини қонун тақиқлайди. Диний ходим номзод қатори рўйхатдан ўтса тарғибот юрита олади, фақат ўзининг хизмат фаолиятини тўхтатиб туриши керак.

“Асосий ва сайлов қонунларида чеклов бор: диний ходимлар ва диний идораларнинг ходимлари тарғибот ишларига қатнашишга ҳақсиз. Агарда улар номзод бўлса, фуқаро қатори биз уларнинг ҳуқуқларини чеклай олмаймиз. Аммо у хизматини тўхтатиб туриши керак”, — деди Бекматов.

Муаллиф: Диана Омурзакова