Матраимовлар vs ОАВ: Бишкек шаҳар суди процессни бошқа судга ўтказишдан бош тортди 

436

Бишкек шаҳар судининг коллегияси 12-мартда «Клооп» ва «Азаттык» адвокатларининг процессни Ленин туман судига ўтказиш илтимосини қаноатлантиргани йўқ. 

ОАВларнинг адвокатлари шаҳар судини қарорининг устидан Олий судга шикоят қилишини билдиришди. 

Бунгача Райимбек Матраимовнинг обрўсини ҳимоя қилиш иши бўйича нашрларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлар суд йиғинини Свердлов туман судидан Лени туман судига ўтказишни илтимос қилишган, чунки Матраимовлар бу туманга қарашли ягона ёлғиз жавобгар ҳисобланган 24.kg ахборот агентлигига қўйган даъвосидан бош тортган. 

Матраимовлар оиласининг адвокати Татьяна Карижинская судда ҳанузгача 24.kg ваколати «шубҳасиз» эканлигини билдирди.

«Албатта, 24.kg [уларда] далилларнинг йўқлиги ҳақида ёзишди. Айни вақтда улар бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди деб ёзишгани йўқ. [...] Биз “Коррупция схемалари Матраимовларнинг кланига олиб боради” деб номланган маълуомтлар суд тарафидан яроқсиз деб топилишини талаб қиламиз», — деб айтди Карижинская.

Ҳозирги вақтда процесс ўша Свердлов туман судида давом этмоқчи. Чунки Бишкек шаҳар суди жавобгарлар адвокатларининг судьяни алмаштириш илтимосини қаноатлантирмаган, ишни судья Жилдиз Ибраимова кўришни давом эттиради. 

Бунга қадар Ибраимова уч нашрнинг ҳам банк ҳисобларини қамоққа олиш ҳақида орден чиқариб, шундан кейин қайта чақиртириб олган.