Ҳукумат коронавирус бўйича матбуот анжуманини бекор қилди ¯\_(ツ)_/¯

454

12-март куни соат 12:00да коронавируснинг олдини олиш учун кўрилувчи чоралар ҳақида ҳукуматнинг матбуот анжумани ўтиши керак эди, аммо ўтмай қолди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирди. 

«Ҳукумат ўтказмади. Ҳозирча сабабларини билмаймиз», — деб билдирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Матбуот анжумани ўтиши керак бўлган «Кабар» ахборот агентлиги ҳам тадбир нима сабабдан ўтмай қолганини билишмайди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот анжуманида Қирғизистондаги  эпидемиологик вазиятнинг ҳолати ҳақида айтиб беришни ваъда қилган. Ҳукумат профилактика учун чора кўраётганини билдириб келади, масалан, карантин ҳамда чегарадаги кучатилган текширувлар. Аммо, ижтимоий тармоқдаги қўлланувчилар уларнинг яқинлари карантиндан қандай қутилиб кетгани ҳақидаги воқеаларни тарқатишмоқда. 

Бунга қадар «Клооп»га интервью берган қирғизистонликлар ҳам ҳукумат тарафдан кўрилаётган чоралар етарсиз эканини айтиб беришган. Уларнинг ичида бир палатада саккиз киши ушланган карантиннинг шартлари бор, аниқроғи агар палатада ётган бошқа одамлар ҳам юқтириб олиш хавфи юқори. 

11-мартда Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг пандемиясини тан олди. 

Коронавирус ва Қирғизистон 

Ҳукумат хали ҳам Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар бор ёки йўқлигини аниқ тасдиқлай олмади. Шунга қарамай ўлка Хитой билан чегарадош ва мамлакатлар ўртасида талабаларнинг, юк ташувчи ҳайдовчиларнинг ва тадбиркорларнинг доимий оқими бор. 

Коронавируснинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар — бу оммавий тадбирларни ўтказишга ёки уларга чеклов киргизиш тавсиялари. Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасига (ҚМДБ) жума намозларига чеклов киргизишни таклиф қилган, аммо ҚМДБ билдиришича, бу деярлик мумкин эмас, чунки жума куни албатта масжидларда намоз ўқиш керак. Шунга қарамай профилактика ўтказиш мақсадида дезинфекция ўтказиб, масжидга келганларга ва мадрасаларда ўқиганларга коронавирус ҳақида айтиб бериш ишларини бошлашган. 

Депутат Дастан Бекешев ҳамкасбларини чет ўлкага сафарларини чеклашни, қайтиб келганларни эса бир ойга карантинга жўнатишни таклиф қилган. Ҳукумат қирғизистонликлар учун карантин чораларини кучайтиргани билан бу чеклов расмий делегациянинг аъзоларига ёйилмайди, улар карантинга жойлаштирилмайди. Демак агар депутат расмий делегацияда сафарга чиқиб келиб коронавирус юқтирган аҳволда туриб карантиндан ўтмай парламентга келиш хавфи юқори. 

Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга тайёр эканини билдирган, муассасанинг вазир ўринбосари уларда «ҳимоя шлемлари» ва яна бошқа воситалар бор эканини айтган. Вазирлик билдиришича, бошқа ўлкалардан келганларгина вирусга текширилмоқда, қолганлари гумон туғилган вақтда поликлиникага бориши керак — айрим қирғизистонликлар бу тавсия бўйича туман касалхоналарига боришган, аммо у ердан мурожаат қилганларга ёрдам бера олишмаслигини айтишган.

Муаллиф: Мундузбек Каликов