Архарни ўлдириб, қўриқхоначини гаровга олган. Браконьер миллион сомга жаримага тортилди

437

Иссиқкўл вилоятида браконьерга нисбатан мамлакат фойдасига деб миллион сом жарима тўлаш ҳукми чиқарилди. У ўтган йилнинг декабрь ойида ноқонуний овчилик қилгани учун овчилик ҳудудида қўлга олиниб, унинг ёнида Марко Поло архариннг бутун гўшти топилган. Аммо у уни қўлга олганларни қуроли билан қўрқитиб, қочиб кетишга улгурган.

Кейинчалик у дўсти билан қайтиб келиб, икки кишини, қўриқхоначини ва Ўрмон хўжалиги давлат агентлигининг ходимини гаровга олган. Уларни уч соатдан ортиқ ушлаб, ноқонуний овчиликнинг далилини ва браконьер ушлангани тасвирга олинган видеони ўчириб ташлашган.

Браконьерга қарши “Соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли зўравонликни қўлланиш таҳдиди”, бундан ташқари, “Ҳайвонларни йўқ қилиш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Давлат агентлигидан билдирилишича, браконьер “Ўқ отувчи қурол билан қўрқитиш, қаршилик кўрсатиш учун” ҳамда “Хизматдаги одамни ноқонуний ушлаб туриш учун” жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, бу моддалар бўйича суриштирув давом этмоқда.

Шунга қарамай браконьернинг шериги қандай жазога тортилгани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Браконьернинг шериги бўлганини Ўрмон хўжалиги давлат агентлиги билдирганига қарамай Иссиқкўл вилоят ИИБи буни инкор қилмоқда.

Браконьерлик учун жарима

2017 йили Браконьер учун жарима пуллари аниқланган. Масалан, архарни ўлдириш учун бир миллион сом миқдоридаги жарима кўзда тутилган. Бундан ташқари, браконьерлик учун икки йилга қадар тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликдан ажратиш жазоси белгиланган.

Марко Поло ёки Помир архари — “деярлик хавф остида турган” жонивор қатори Қизил китобга кирган — унга тижорий овчилик тақиқланган.