Депутат Никитенко 8-мартдаги маршга ҳужум қилганларнинг шахсини аниқлашга чақирди

414

Парламентнинг йиғинида депутат Наталья Никитенко провокаторлар тарафидан тўсқинликка учраган марш мавзусини кўтариб, уларнинг шахсини аниқлашга чақирди.

“Ҳамкасбларим фикрига қўшиламан, коронавирусга боғлиқ чораларни кўриш керак, аммо ўлкамизда ўзимизнинг вирус ўсиб бормоқда — “нафрат ва зўравонлик вируси, айниқса аёлларга қарши зўравонлик”, — деб билдирди депутат.

Наталья Никитенко ҳуқуқ тартибот органларининг ҳаракатларига ҳам баҳо бериш кераклигини айтди.

“Менимча, юз ниқобидаги провокаторларнинг шахси аниқланиши керак ва ҳуқуқ тартибот органларининг ҳаракатларига баҳо берилиши лозим, улар провокациянинг олдини олиш ўрнига аёлларни Свердлов туман ИИБига олиб кетган”, — деди Никитенко.

Аёллар ҳуқуқ учун ўтказилган маршга қилинган тўсқинлик

2020 йилнинг 8-мартида Бишкек шаҳрида юз ниқоби таққан эркак кишилар аёллар ҳуқуқига бағишланган ҳар йили ўтувчи маршга ҳужум қилишган. Улар маршнинг иштирокчилари ҳужум қилиб, транспарантлар ва плакатларни йиртиб ташлашган. Шундан кейин милиция ҳужум қилганларни эмас, ундан жабрланганларни ушлаб кетган.

Сурат: Александра Титова

Милиция жами 70 нафарга яқин одамни қўлга олган. Улар Свердлов туман ИИБида икки соатдан ортиқ вақт бўлиб, жабрланганларнинг аксарияти жаримасиз қўйиб юборилган.

Марш ташкилотчилари, 7 киши, туман ИИБда кўпроқ вақт ўтказишган. Уларнинг айримлари милиция ходимларига “бўйсунмаслик” бўйича жаримага тортилиши мумкин.

Тинчлик марши иштирокчисини қўлга олиш. Сурат: Александра Титова

Кейинчалик милиция яна беш провокатор одам қўлга олиниб, жарима солинганини хабар қилган, аммо ҳужум қилганларнинг сони 30 нафарга яқин бўлган ва уларни марш вақтида қўлга олиш мумкин эди.

Видеога кўра, маршнинг уюштирувчилари ёрдам сўраб мурожаат қилиб, нимадир бўлиб кетиши мумкин деб огоҳлантиришган, аммо ШИИБ етакчисининг ўринбосари Эрлан Атантаев аёлларга ёрдам беришдан бош тортиб, майдонга шунчаки сайр қилиш учун келганини айтган. Кейинчалик у уюштирувчилар марш ҳақида огоҳлантиришмаган деб айтиб чиққан, аммо улар огоҳлантиришга мажбур эмас эди (ўшанда ҳам баёнот беришган).

Шунингдек, марш иштирокчиларига ёрдам бермай, провокация бўлишига имкон яратган амалдор милиционерлар орасида Свердлов туман ИИБининг етакчиси Ашим Тагаев ҳам бор.