Кун сурати: Пишпеклик активист аёллар қандай бўлган?

504

Ҳар йили аёлларнинг ҳуқуқи учун ўтувчи пиёда юриш муносабати билан биз Давлат архивига мурожаат қилиб, у ердан пишпеклик фаол аёлларнинг суратини олдик.

Суратда Пишпекдаги делегат аёлларнинг сурати ёритилган. У 1926 йили тасвирга олинган — айнан шу йили шаҳарнинг исми Фрунзага алмаштирилади.

Этнограф Людмила Тульцеванинг марказий осиёлик аёлларнинг ижтимоий ва маънавий озодлиги учун курашиш тарихида 1926-йили 8 март муносабати билан йиғилишнинг шиори «Кооперация орқали иқтисодий озодликка» бўлгани эслатилади.

«1926-йили 8 мартда Пишпекда (Фрунзе) демонстрация бўлган. Демонстрациянинг барча иштирокчилари қизил рўмолда бўлишган», — деб ёзган Тульцева.

Ўша ерда бошқа муаммолар ҳам кўтарилган.

«Айни вақтда “Саводсизлик, қоронғилик ва жаҳолат йўқолсин!”, “Ер-сув ислоҳоти — бу аёллар озодлиги йўлидир!“ ,“Партиявий оқартув ва Ленин илми — социализм — коммунизм учун курашда ҳарбий қурол!” каби шиорлар пайдо бўлган», — деб ёзган Тульцева.

Бунга қадар бир йил аввал Пишпекда батрак ва деҳқон аёлларнинг Биринчи вилоят съезди бўлиб ўтган. Шундан кейин дарров саводсизликни бартараф қилиш учун аёлларнинг тўрт мактаби ва аёллар клуби очилган.

«Ўш ва Жалолобод вилоятида ўнлаган аёл паранжиларини ечишган. Энг яхши ишлаб чиқарувчи аёлларга 8-март муносабати билан мукофот қатори кўйнак, рўмол, оёқ кийими, қизил рўмоллар совғага берилган. Аёлларнинг ҳам демонстрациялари уюштирилган», — деб ёзган Тульцева.