Хроника: Мухолифатнинг Ўшдаги митинги [12:53да янгиланди]

688


«Ата-Журт» партияси лидери Қамчибек Ташиев «Бутун Кыргызстан» партияси билан биргаликда Ўшда норозилик акцияси ўтказмоқда. Намойишчиларнинг асосий талаби – сиёсий тизимнинг ўзгариши ва 1993 йилги конституцияга қайтиш.

13:01 «Одатан мен бундай митингларга пулга келардим, лекин бу сафар ўзим келдим», — деди Баткендан митингга келган намойишчи.

12:53 Митинг ташкилотчилари минбардан 25 минг одам келганини иддао қилмоқдалар.

12:52 Акция модератори Адахан Мадумаров митингга йиғилганларни президент Алмазбек Атамбаевнинг хориж давлатларидан қилаётган баёнотларини эшитмасликка чақирди. Мисол қатори у Атамбаевнинг Россияга қилган сафари чоғида айтган сўзларини келтирди.

«Кутузов қирғиз боласи, Манас эса этник Россиялик» — бу сўзларга қулоқ солманглар», —деди Мадумаров.

12:46 Айни пайтда машҳур «Дизель» форумидаги митингга бағишланган мавзуни 11 мингдан ошиқ одам ўқиган.

12:38 Сиёсатшунос Марат Казакпаевнинг айтишича, Мадумаров шаҳар учун қилган ижтимоий ёрдамлари учун ўшликлар орасида катта қўлловга эга.

Казакпаев сўзларига кўра, шаҳар мэри Мирзакматов Қирғизистон жанубида яшовчи этник ўзбеклар орасида машҳурликка эга эмас. Уларнинг аксари мэрни миллатчи деб ҳисоблайдилар, дейди эксперт.

12:36 «Норин, Чуй, Иссиқкўл, Талас. Бугун барча «Улуттар Биримдиги» партиясини қўллаш учун келди. Мирзақматовни сақлаб қолиш учун келишди», — деди Мадумаров.

12:32 «Ата-Журт» вакили, парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков минбардан амалдаги ҳукуматни танқид қилмоқда.

«Нима учун ҳукумат Ўшдаги шаҳар кенгаши сайловларига бунча катта эътибор қаратяпти? » —савол беряпти йиғилганларга Келдибеков.
12:29 Ташиев ҳукумат «халқни бошқара» олмаслигини ва Қирғизистонни ривожлантира олмаслигини билдирди.

«Биз шунинг учун митингга чиқдик. Биз бу билан чегараланмаймиз, ҳокимият халқ қўлида бўлади», — деди Ташиев.

12:15 Ташиев минбардан Қирғизистон фақат «Россия билан» стратегик ҳамкор бўлиб гина ривожлана олишини билдирди.

«Биз Қантдаги авиабазани сақлаб қолишимиз керак», — деди «Ата-Журт» лидери.

11:55 Ўшдаги мухбирларимиз сўзларига кўра, ҳозир минбардан оқин «ватанпарварликка» чақириб куйламоқда.

11:46 Коммунистлар партияси лидери Исхак Масалиев 4 мартда ўтувчи сайловларда «Улуттар Биримдиги» партиясини қўллашини билдирди.

«Мелис Мирзақматовни қўллайман», —деди Масалиев.

11:35 «Тинчлик ва урушни ёритиш институти» эксперти Марс Сариевга кўра, ҳозирда ҳукумат «ҳар қайси йўл» билан шаҳар мэри Мирзақматовни ишдан олишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса Қирғизистон жанубидаги аҳолининг ғазабини келтирмоқда.

«Агар сайловлар очиқ ўтса ҳам, қонунбузарликни ўйлаб топадиган иккинчи тараф топилади», – деб ҳисоблайди Сариев.

11:23 «7 апрел» ҳаракати бошчиси Бекболот Талгарбеков президент Алмазбек Атамбаевни апрел инқилоби ҳамда 2010 йилги миллий низолар айбдори деб атади.

«Президентлик сайловлари ноқонуний ўтди. [Атамбаев] ўзини ўзи президент деб эълон қилди», –деди Талгарбеков.

Амалдаги Ўш ҳокими Мелис Мирзақматов 27 феврал куни сайловдаги ўзининг «Улуттар Биримдиги» партияси асосий рақобатчиси СДПК партиясини сайлов олди вақтда маъмурий манбалардан фойдаланаётганликда айблаганди.

11:12 Минбарда Ташиев ҳамда Мадумаровлар сўзга чиқдилар. «Ата-Журт» лидери митингни очилганини билдирди.

11:10 Митинг ташкилотчиларига кўра, марказий майдонга 5 мингга яқин одам йиғилган. Намойишчилар шаҳар мэри Мелис Мырзақматов ҳамда у бошчилигидаги «Улуттар Биримдиги» партиясини қўллаб шиорлар қийқирмоқдалар.

11:07 Ўш ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқов тартибни сақлаш учун Ўш ИИБси ҳамда вилоят ҳуқуқ тартибот органларидан ходимлар жалб қилинганини хабар қилди.

10:47 Ташиев бир ҳафта аввал журналистлар билан учрашув чоғида 20 минг одам йиғишга ваъда берганди. «Клооп» мухбири Айзат Шакиева ҳозир Ўшнинг марказий майдонида 3 мингга яқин одам тўпланганини айтди.

«Микрофон, минбарлар ўрнатдилар», – хабар қилди Ўшдаги мухбир.

«Кыргыз Журтум» ижтимоий бирлашмаси бошчиси Сапаргул Бердалиева кеча Ўшга митингда иштирок этиш учун «7 апрел», «Кемин Жаштари», «Санпа» ижтимоий ташкилотлар вакиллари келганини билдирди.

Муаллиф: Эльдияр Арыкбаев